1-казус. қийин


Download 38.36 Kb.
bet6/11
Sana14.03.2023
Hajmi38.36 Kb.
#1268487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жиноят ҳуқуқи I 2 курс ЖОС Ўзбек 2

10-казус. Осон
Шарофитдинов 2013 йил 5 июль куни фyқаролик ишлари бўйича туманлараро суднинг ижро варақасига асосан “Ласетти” русумли автомашинаси Пўлатжанованинг эгалигига ўтказилганлигига қарамай, уни Пўлатжановага беришни истамасдан анҳор четидаги нишабликка қия ҳолатда жойлаштириб кетади.
Кучли шамол эсиши натижасида “Ласетти” русумли автомашина анҳор четига бетон тўсиққа урилиб ёнғин келиб чиқади ва автомашина тўлиқ ёниб кетади.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат бўйича ўз хулосасида “Ласетти” русумли автомашинада ёнғин манбаи олд капотдаги қисқа туташув бўлганлигини, автомашина салонидаги ўриндиқларга шимдирилган, салонга қуйиб қўйилган бензиннинг алангаланишидан келиб чиққанлигини, автомашина анҳор четидаги нишабликка махсус техника билан қия ҳолатда жойлаштириб кетилганлигини маълум қилган.
Суд-автотехник ва ёнғин экспертизасининг 6944/13-сонли хулосасига кўpa “Ласетти” русумли автомашина тўлиқ ёниб кетиши 147.722.475 cўм миқдopида моддий зарар етказилишига олиб келган.

11-казус. Қийин
Ходжаев 2015 йил 5 август куни тунги соат 1:10 ларда юзига ниқоб тақиб, Уйсозлар кўчаси, 6-уйнинг деворидан ошиб ўтиб, шу уйда яшовчи Исломова ётган хонага кириб, агар қаршилик қилса уни ўлдиришини айтади. Бундан қўрқиб кетган Исломова хонадан қочиб кетмоқчи бўлганидан Ходжаев унинг сочидан ушлаб қолиб тортади, қўлидаги пичоқ билан унинг бўйнига тираб, уйдаги қимматбаҳо буюм ва пулларни беришни талаб қилади, акс ҳолда уни сўйиб юборишини айтади. Натижада жабрланувчидан жами 50 000 000 сўм миқдоридаги тилла буюмлар ва 23 000 000 сўм пулларни олади.
Бироқ, Ходжаев бу билан чекланмасдан Исломованинг қўшнилардан ёрдам сўраб бақирганидан ғазабланиб унинг хонадонига қайтиб кириб, Исломова ҳушидан кетгунига қадар унинг дуч келган жойига уриб, тепиб турли даражадаги тан жароҳатлари етказади.
Шу пайт Ходжаев Исломованинг қўшниси Расулов томонидан ҳодиса содир бўлган жойда ушланади.
Суд мажлисида Ходжаев айбига иқрорлигини маълум қилиб, Исломованинг хонадонига туташган кафеда қоровул бўлиб ишлаб келганлигини, у кафедан туриб Исломованинг уйида нима ишлар билан шуғулланиб юрганлигини, нарсаларни қаерга қўйганлигини деразадан доимий кузатиб борганлигини, ўша куни Исломованинг уйидан 50 000 000 сўм миқдоридаги тилла буюмлар ва 23 000 000 сўм пулларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлиб турганида Исломованинг қўшниси Расулов унинг орқасидан келиб “тўхта” деб айтганлигини, шунда уни куч билан ушлаб қолиб, дарахтга боғлаб қўйганлигини, ўша пайтда Расулов уни ушлаш пайтида унинг чап қўлини синдирганлигини, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлигини ва пушаймонлигини, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини, жабрланувчидан кечирим сўраганлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни ҳамда унинг қўлини синдирганлиги учун Расуловни жавобгарликка тортишни сўраган.



Download 38.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling