1-казус. қийин
Download 38.36 Kb.
|
Жиноят ҳуқуқи I 2 курс ЖОС Ўзбек 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 19-казус. Қийин
18-казус. Осон
Ачилова хавфли рецидивист бўла туриб, жиноий шериги Муминов билан тил бириктириб, биргаликда фохишахона ташкил этиш, сақлаш ва ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш билан шуғулланиб, 2015 йил май ойида Учтепа тумани, 15-уй, 32-хонадонда 40.000 сўм эвазига вояга етмаган Усмановани жалб қилган холда Қўзибоев билан жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, олинган пулларни ўзаро тақсимлаб олишган. Бундан ташқари, Ачилова хавфли рецидивист бўла туриб, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, жиноий шериги Муминов билан тил бириктириб, биргаликда 2015 йил 27 июнь куни тахминан соат 23:00ларда Учтепа тумани 15-уй, 32-хонадонда 100.000 сўм эвазига Азимжоновга Мамадиева билан эрталабга қадар жинсий алоқа қилишлари учун Мамадиевани унга бериб юборишган ва олинган пулларни ўзаро тақсимлаб олишган. Бундан ташқари, М.Ачилова хавфли рецидивист бўла туриб, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Муминов билан 2015 йил 23 июль куни тахминан соат 09:00ларда 50.000 сўм эвазига вояга етмаган Усмановани Пирматов билан жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, олинган пулларни ўзаро тақсимлаб олишган. Бундан ташқари, Ачилова жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, Муминов билан 2015 йил 29 июль куни тахминан соат 23:00ларда 100.000 сўм эвазига Абдикаримов ва Усмановаларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, олинган пулларни ўзаро тақсимлаб олишган. 131,4 19-казус. Қийин Юлдашев 2015 йил 03 ноябрь куни тахминан соат 12:00ларда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда Тошкент шаҳридаги В.Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли «а» ҳудудда бўла туриб, жиноий шериги Хусанова билан ўзаро келишиб, Хусанованинг дугонаси Сохибовани зўрлаб, номусига тегиш мақсадида, уни биргаликда спиртли ичимликлар ичишга таклиф қилишган. Бундан бехабар бўлган Сохибова ушбу таклифга рози бўлган ва келишилган пайтда ТАПОиЧ ҳудудидаги ташландиқ бинога келган. Кейинчалик Юлдашев, Хусанова ва Сохибовалар биргаликда спиртли ичимликлар истеъмол қилишган. Орадан 3 соат ўтгач, Хусанова дугонаси Сохибовага Юлдашев билан жинсий алоқага киришиши кераклигини айтган. Ўз навбатида Сохибова ушбу таклифни рад этган. Шундан сўнг Хусанова Сохибовани қаршилигини синдириш мақсадида қўллари ва кўкрагидан босиб турган, шу пайтда Юлдашев Сохибовани мажбурлаб, табиий усулада жинсий алоқа қилиб, жинсий эҳтиёжини қондирган. 2015 йил 28 декабрь кунидаги суд-тиббиёт экспертизасининг 102-сонли хулосасига кўра Сохибовага нисбатан жисмоний зўрлик ишлатиш билан жинсий алоқа қилинганлиги аниқланган. Download 38.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling