1-казус. қийин


Download 38.36 Kb.
bet5/11
Sana14.03.2023
Hajmi38.36 Kb.
#1268487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жиноят ҳуқуқи I 2 курс ЖОС Ўзбек 2

8-казус. Осон
Ички ишлар органи ходими лeйтeнaнт Каримбеков oилaвий жaнжaл вaқтидa xoтинини қўрқитмoқчи бўлди. Шу мaқсaддa Каримбеков сoxтa ғaзaб билaн ўқлaнмaгaн дeб ўйлaгaн тўппoнчaсини xoтини Каримбековагa қaрaтaди. Каримбеков ўқталиб турган тўппонча кутилмaгaндa oтилaди, aммo ўқ хотини Каримбековага тeгмaйди. Ички ишлар органи ходими лeйтeнaнт Каримбековнинг қaйнoнaси тумaн ИИБ бoшлиғигa қизининг ҳaётигa суиқaсд қилгaн дeб куёвини жинoий жaвoбгaрликкa тoртишни сўрaйди.


  1. Suiqasd - Shaxsning qasddan qilinadigan jinoyatni sodir etish yoki yashirish uchun shart-sharoit yaratuvchi qilmishi o‘ziga bog‘liq bo‘lmagan holatlarga ko‘ra sodir etilishi boshlangunga qadar to‘xtatilgan bo‘lsa, bunday qilmish jinoyatga tayyorgarlik ko‘rish deb topiladi.

  2. Jpk - 81-modda. Dalillarning turlari

Ijtimoiy xavfli qilmishning yuz bergan-bermaganligini, shu qilmishni sodir etgan shaxsning aybli-aybsizligini va ishni to‘g‘ri hal qilish uchun ahamiyatga molik boshqa holatlarni surishtiruvchining, tergovchining va sudning qonunda belgilangan tartibda aniqlashiga asos bo‘ladigan har qanday haqiqiy ma’lumotlar jinoyat ishi bo‘yicha dalil hisoblanadi.
Bu ma’lumotlar guvohning, jabrlanuvchining, gumon qilinuvchining, ayblanuvchining, sudlanuvchining ko‘rsatuvlari, ekspertning xulosasi, ashyoviy dalillar, ovozli yozuvlar, videoyozuvlar, kinotasvir va fotosuratlardan iborat materiallar, tergov va sud harakatlarining bayonnomalari va boshqa hujjatlar bilan aniqlanadi.
Agar chindan-da isbotlay olsa – javobgarlikka tortilmaydi – chunki uning qilmishga nisbatan munosabati ehtiyotsizlik ko`rinishida bo`ladi va bunda suiqasd bo`lmaydi.



9-казус. Қийин
Собиров, Мухитдинов ва бошқа шахслар 2015 йил август ойида хориждан келтирилган сўнгги моделдаги кенг форматли рангли принтернинг сифатини текшириб кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 5.000 сўмлик купюрадаги 186 дона жами 930.000 сўм банкнотларини чиқариб кўришган. Чиқарилган банкнотлардаги тасвирнинг юқори сифати уларни ҳақиқийси билан солиштирганда жуда кам фарқ қилганлиги сабабли Мухитдинов уларни ўзининг автомашинаси салонига солиб қўяди.
Шундан сўнг Мухитдинов ўзининг бошқарувидаги “Х6” русумли автомашинада, юқори тезликда ҳаракатланганлиги учун Тошкент халқа автомобиль йўли ва Келес йўли кўчаси кесишмасида шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилади. Мухитдиновдан автомашинани бошқариш учун ҳужжатлари бор-йўқлиги сўралганида у автомашина ҳужжатлари “Mazda” русумли бошқа автомашинасида қолиб кетганлигини, шошилишда ҳужжатларни ўзи билан олмаганлигини айтиб, ўзига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилмаслигини сўраб автомашинасидан 100 дона 5.000 сўмлик купюрадаги жами 500.000 сўм пулларни шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторига беради.
Шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори ўзига берилган пуллар қалбаки эканлиги сезиб қолиб, навбатдаги ҳаракатдаги гуруҳга Мухитдиновга тегишли “Х6” русумли автомашина давлат рақам белгисини айтиб, уни тўхтатишни, унга ИИББ ЙҲХБ инспекторини алдаш қанақа бўлишини кўрсатиб қўйишини айтади.
Мухитдиновга тегишли “Х6” русумли автомашина кўздан кечирилганида унда 86 дона 5.000 сўмлик купюрадаги 430.000 сўм қалбаки пуллар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида холислар иштирокида олинади.
Суд-техникавий экспертизасининг 2015 йил 28 октябрь кунги 8648/2-сонли хулосасига кўра Мухитдиновдан олиб қўйилган 86 дона 5.000 сўмлик купюрадаги 430.000 сўм пуллар қалбаки бўлиб, замонавий техникалар, яъни компьютер ва сканер ёрдамида тайёрланиб, оддий қоғозда рангли принтерда чоп этилганлиги ва ҳеч қандай махсус ҳимоя воситаларига эга эмаслиги аниқланган.
Мухитдинов маъмурий баённома расмийлаштирмаслик учун ЙҲХБ ходими ундан пора талаб қилганлиги учун “жазолаш” мақсадида берганлигини, ЙҲХБ ходими у берган пулларни кўриб ушбу пуллар қалбаки эканлигини билгандан сўнг уни тўхтатиш ҳақида ўз шерикларига топшириқ берганлигини, автомашина салонидаги қалбаки пулларни ўтказиш мақсадида ясамаганлигини, уни ЙҲХБ ходими ундан пора талаб қилганлиги учун “жазолаш” мақсадида берганлигини ва бу қалбаки пулларни ўтказиш ҳисобланмаслигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини айтиб, суддан унга енгиллик беришни сўраган.



Download 38.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling