1-казус. қийин


Download 38.36 Kb.
bet9/11
Sana14.03.2023
Hajmi38.36 Kb.
#1268487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жиноят ҳуқуқи I 2 курс ЖОС Ўзбек 2

16-казус. Осон
Муқаддам судланган Бекмирзаев ва ўта ҳавфли рецидивист Жуманиязовлар олдиндан жиноий тил бириктириб ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш мақсадида 2021 йил 1 март куни соат 10.00 ларда Чилонзор туманидаги “Чилонзор буюм бозори” худудидаги “Дўстлик” қахвахонаси олдидаги Тошкент ҳалқа йўлидан ўтиб кетаётган фуқаро М.Лутфуллаев ва И.Ахмеджоновларни уриб, ҳаёти ёки соғлиғи учун ҳавфли бўлмаган енгил тан жароҳати етказиб, М.Лутфуллаевнинг баҳоси 12.600.000 сўмлик Iphone телефонини ҳамда И.Ахмеджоновнинг қўлидаги целлофан пакетда бўлган 14.800.000 сўм пулини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Шунингдек, улар жиноий ҳаракатларини давом этирриб, 2021 йил 30 май куни соат 15.00 ларда Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ивлиева кўчасида вояга етмаган Мирзаевани қўрқитиб, бўйин қисмидан бўғиб, унинг қулоғида бўлган баҳоси 11.600.000 сўмлик тилла сирғасини юлиб олаётган вақтда ички ишлар ходимлари томонидан ушланиб, жинояти ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмасдан, жиноят содир этишга суиқасд қилишган.
17-казус. Қийин
Турсунова расмий ва шаърий никоҳда бўлмай, белгиланган тартибда никоҳни кайд этиш идораларидан ўтмай Туркия давлати фуқароси Узан Йилмаз исмли шахсдан хомиладор бўлиб, 2012 йил 06 апрель куни қиз фарзанд кўриб, унинг исми шарифини Турсунова Баҳор Узан қизи деб раймийлаштириб қизи Б.Турсуновани яқин қариндошлари ва қўшниларидан ўзининг фарзанди эканлигини яшириб, холаси Умранходжаеванинг фарзанди деб таништириб юрган.
2015 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги 23-сонли давлат нотариал идорасининг реестрдан №3-9872 рақами билан қайд этилган Турсуновани ўз аризасига асосан қизи Турсунова Баҳордан воз кечиб, уни фуқаро Умранходжаевага фарзандликка беришга ўз розилигини ҳамда келажакда ҳеч қандай моддий ва мулкий даъвоси йўқлиги ҳақида ёзма равишда билдириб, нотариал тартибда аризани тасдиқлаган.
Шунга асосан, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2015 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан вояга етмаган Б.Турсуновани фуқаро Умранходжаевага фарзандликка олиш тўғрисидаги қарори чиқарилиб, унинг фамилияси «Умранходжаева» исми «Хабиба» отасининг исми «Махмудовна» деб ўзгартиришга рухсат берилиб, фуқаро Умранходжаева томонидан расмий равишда фарзандликка олинган.
Шундан сўнг, Турсунова никоҳсиз туғилган фарзандини Умранходжаевага фарзандликка беришга ўз розилигини ҳамда келажакда ҳеч қандай моддий ва мулкий даъвоси йўқлиги ҳақида ёзма равишда билдириб, нотариал тартибда расмийлаштириб берганлигини била туриб, 2015 йил 27 декабрь куни тахминан соат 11:00ларда, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 4а-уй, 78-хонадонда бўла туриб, олдиндан тузилган жиноий режасини амалга ошириш мақсадида фарзандликка берган қизи вояга етмаган Умранходжаева Хабибахон Махмудовнани Бухоро вилоятида айлантириб келишини айтиб, Умранходжаевани алдаб, уйдан олиб чиқиб, муқаддам фуқаролик паспортида ёпиштирилган вояга етмаган Умранходжаева фотосуратидан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Туркманистон Республикасига белгиланган тартибда чегара маскани орқали олиб ўтиб кетган.
137,2

Download 38.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling