1-казус. қийин


Download 38.36 Kb.
bet8/11
Sana14.03.2023
Hajmi38.36 Kb.
#1268487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жиноят ҳуқуқи I 2 курс ЖОС Ўзбек 2

14-казус. Ўрта
Тешаев ва Алиева Самарқанд шаҳрида 12 йилдан бери бирга эр-хотин бўлиб яшаб келган. Тешаев спиртли ичимликлар ичиши натижасида оилада тез-тез жанжал чиқаришга одатланиб қолган эди. Тешаев ўз турмуш ўртоғи Алиевани доимий равишда ҳақорат қилар эди. Эри Тешаевнинг хўрлашларига чидай олмасдан Алиева уни ўлдиришга қасд қилди. 2015 йил 28 декабрь куни эри ишдан келиши билан унинг овқатига заҳар қўшиб стол устига қўяди ва ўзи ошхонага кириб кетади. Шу вақтда уларнинг 11 ёшли фарзанди Икромов қорни очиб кетганлиги учун отаси учун сузилган овқатни ейди.
Икромов овқатдан заҳарланиш натижасида, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 2015 йил 29 декабрь куни шифохонада вафот этади. Бундан қаттиқ руҳий тушкунликка тушган Тешаев бўлиб ўтган воқеда ўзини айбдор ҳисоблаб, ўша куни ўз жонига қасд қилади ва ўзини ўзи ўлдиради.
Терговчи Алиеванинг ҳаракатларини Жиноят кодекси 25, 97-моддаси иккинчи қисми ҳамда 97-модда биринчи қисми, шунингдек Жиноят кодекси 103-моддаси биринчи қисми билан квалификация қилади. Алиеванинг адвокати эса, ушбу фикрга эътироз билдириб, унинг қилмишини айбсиз ҳолда зарар етказиш деб баҳолаб, Алиевани жиноий жавобгарликдан озод этишини сўрайди.
Ўз навбатида суд Алиеванинг қилмишини эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш деб баҳолаб, айрим енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, уни икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилади.
15-казус. Ўрта
Ишдан эрта қайтган Обидов 2015 йил 14 декабрдан 15 декабрга ўтар кечаси соат 01:40 ларда ўз оиласи билан биргаликда яшаб келган турмуш ўртоғи Обидованинг хиёнат қилаётганига гувоҳ бўлиб, уни айбига яраша жазолаш мақсадида кўп қаватли уйнинг лифтига киришга мажбурлаган. Турмуш ўртоғи лифтга кирганидан сўнг кўча бўйида турган ўзига тегишли автомашинасининг орқа қисми (багаж)дан оғзи очиқ ҳолатдаги 5 литрли елим идиш (баклашка)да тўла бўлган бензин маҳсулотини олиб, лифтнинг ёнига келганида турмуш ўртоғи уйга қочиб кириб кетган. Бундан ғазабланган Обидов турмуш ўртоғи Обидованинг сочидан тортиб чиқиб, лифтга киришга мажбурлаган ҳамда қўлидаги бензинни лифтга ва турмуш ўртоғига сепиб, гугурт билан ёқиб юборади. Бу орада шовқиндан ўз хонадонларидан ташқарига чиққан қўшнилар зудлик билан тез тиббий ёрдамга ва ички ишлар органларига хабар беришади.
Дастлабки тергов давомида тергов органи Обидовга нисбатан ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш сифатида баҳолайди. Бироқ, Обидовнинг ҳимоячиси ҳимояси остидаги шахс кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгар қилиш лозимлигини таъкидлади.

Download 38.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling