Исмоил Сoмоний Мақбараси- Бухородаги кўхна меъморий ёдгорлик (тахминан 864-868). Сoмонийлар давлатининг асосчиси Исмоил Сoмоний ва унинг авлодлари мақбараси. Исмоил Сoмоний Мақбараси тўрт томони ҳил чордара шакллида, жимжима ғиштин безаклари чивиқли тўсиқ ёки қамиш, бўйра тўқимасини эслатади. Девор қалинлиги 1,8м, тарҳи ташқариси 10,80х10,70м, ичкариси 7,20х7,20м, усти гумбаз билан қопланган. Тўрт бурчаги устунсимон шаклда ишланган. Гумбаз атрофига тўрт қубба ўрнатилган. Девор тепаси кўнгира симон дарча (40 та). Ҳар бир дарча ҳошияланган, равоқ тепасидаги қанос ғиштин тангалар,маржон билан чегараланган. Икки четига майда ғиштдан чорси тушор ясалган. Бино ичкариси ташқаридаги безаклар билан узвий боғлиқ бўлиб, услу жиҳатдан бир хил.
Археологик қазишмалар вақтида (1927) хона саҳнидан 2 ёғоч соғана борлиги аниқланган. Ёзма манбалар ва ривоятларга кўра, мақбарани Исмоил Сомоний отаси қабри устига қурдирган. Шарқ томонидаги сағана Исмоил Сомоний қабри(1849-1907) деб тахмин этилади Наршахий Бухоро тарихи китобида Исмоил Сомонийнинг ўғли амир Аҳмад (914й) ўз қуллари томонидан ўлдирилган ва мазкур мақбарага қўйилган деб ёзади . Исмоил Сомоний мақбараси Ўрта Осиё меъморлиги ва санъати тарихида дастлабки мақбаралардан. Унинг тузулишида қадимги суғд меъморчилиги анъадари сақланиб қолган буюк меъморий асардир. 1925 йилда гумбаз таъмирланган. 1937-89 йилларда Засинкин Б ва Уста Ширин муродовлар бошчилигида таъмирланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |