1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар


Т/р Солиқ тўловчилар


Download 238.13 Kb.
bet10/11
Sana09.02.2023
Hajmi238.13 Kb.
#1182907
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Т/р

Солиқ тўловчилар

Бир йиллик солиқ ставкалари
(млн сўмда)

1.

Жами даромади беш юз миллион сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар

20

2.

Жами даромади беш юз миллион сўмдан юқори бўлган солиқ тўловчилар

30

Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси бўйича солиқ тўлаш тартиби ушбу Кодекснинг 4701-моддасида белгиланган»;
52) 470-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланади»;
53) 66-боб қуйидаги мазмундаги 4701-модда билан тўлдирилсин:
«4701-модда. Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси бўйича солиқ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда кейинги ой бошлангунига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.
Янги ташкил этилган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан ўтиш чоғида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли.
Қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга солиқ даври мобайнида ўтилган тақдирда, солиқ миқдори қатъий белгиланган суммани ўн иккига бўлиш ва олинган натижани жорий солиқ даврининг якунига қадар қолган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Агар солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммадаги солиқ тўловчининг жами даромади беш юз миллион сўмдан ошса, у ҳолда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси бундай ошиш рўй берган ойдан бошлаб жорий солиқ даврининг охирига қадар жами даромади беш юз миллион сўмдан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.
Солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси ушбу солиқларни тўлашга ўтиш амалга оширилган охирги календарь ой ҳисобга олинган ҳолда тўланади.
Солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни рад этишга ва ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилган ҳолда, солиқни ушбу Кодекс 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича тўлашга ўтишга ҳақли.
Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчисидан дивидендлар тарзида олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.
Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси мазкур солиқ бўйича ва дивидендлар тарзидаги даромадларга тааллуқли қисм бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади.
Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишда товар-моддий захираларнинг қолдиқлари ҳамда узоқ муддатли активлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олишни амалга оширмайди.
Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчилари солиқни календарь ойидан кейинги ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмай ҳар ойда тенг улушларда тўлайди»;
54) 483-модда қуйидаги мазмундаги ўттиз еттинчи ва ўттиз саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан эътиборан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Бюджет ташкилотлари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича барча турдаги солиқларни тўлашдан 2024 йил 1 январга қадар озод қилинади, бундан ижтимоий солиқ мустасно».

Download 238.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling