1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар
Download 238.13 Kb.
|
олтинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «0,3» рақами «0,4» рақами билан алмаштирилсин; саккизинчи қисмидаги «0,3» рақами «0,4» рақами билан алмаштирилсин; ўн учинчи қисми чиқариб ташлансин; ўн тўртинчи — ўн еттинчи қисмлари тегишинча ўн учинчи — ўн олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин; ўн олтинчи қисмидаги «ўн тўртинчи қисмида» деган сўзлар «ўн бешинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 34) 431-модда: биринчи қисмининг: иккинчи хатбошисидаги «10 январига қадар» деган сўзлар «20 январидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин; учинчи хатбошисидаги «1 майига қадар» деган сўзлар «1 майидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин; бешинчи қисмидаги «10 январига қадар» деган сўзлар «20 январидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 35) 432-модда биринчи қисмининг: иккинчи хатбошисидаги «ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача» деган сўзлар «ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин; учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун — йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай. Бунда январь ойи учун 20 январдан кечиктирмай амалга оширилади»; 36) 434-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «1) жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда берилган ер участкалари»; 37) 435-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ базаси ушбу Кодекс 428-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қийматидир. Бунда ер участкаларининг норматив қиймати тегишинча туманнинг (шаҳарнинг) суғориладиган ёки суғорилмайдиган ерлари учун ўртача ҳисобда аниқланади»; 38) 437-модданинг: биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно):
Download 238.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling