1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар
Download 238.13 Kb.
|
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 670-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 589-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 969-модда; 2022 йил, № 2, 75-модда, № 7, 666-модда) 297-моддаси иккинчи қисмининг 9-банди чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-598-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 892-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда) 54-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Чет эллик инвесторларнинг, чет давлатлар фуқароларининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан божхона божи ундирилмайди». 3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин: 1) 56-модданинг тўртинчи қисми «ихтиёрий тартибда» деган сўзлардан кейин «(бундан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 2) 75-модданинг бешинчи қисмидаги «ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан» деган сўзлар «ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ва фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 3) 81-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин: «Солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботи унинг танловига кўра солиқ органлари томонидан тузилиши мумкин. Бунда солиқ ҳисоботини тузиш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»; 4) 91-модданинг олтинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин: «Солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилмаган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқлар (пенялар, жарималар) суммаси Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестридан чиқарилган солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади»; 5) 100-модданинг: иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 33-банд билан тўлдирилсин: «33) агар ўтган йил якунлари бўйича жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган шахс солиқ қарзи юзага келган санадан эътиборан бир ой ичида солиқ органларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тўғрисида хабарнома юборган бўлса. Мазкур тартиб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчиларига нисбатан қўлланилади (устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно)»; бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин: «Агар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ушбу модда иккинчи қисмининг 33-бандида кўрсатилган асослар бўйича тақдим этилган ва солиқ қарзи бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш календар йил давомида бир марта фойдаланилган бўлса, фоизлар олти ой давомида ҳам ҳисобланмайди»; 6) 119-модданинг матнидаги «ўттиз» деган сўз «олтмиш» деган сўз билан алмаштирилсин; 7) 133-модда: олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар берилган, узайтирилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тугатилган, бекор қилинган, қайта расмийлаштирилган ва чақириб олинган лицензиялар, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар томонидан ваколатли органларга юборилган хабарномалар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатилган тартиб-таомиллардан ўтган шахслар жойлашган ердаги солиқ органларига электрон шаклда реал вақт режимида тақдим этиши шарт»; қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин: «Муассасалар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига маълумотлар тақдим этиш мажбурияти қонунчиликда белгиланади»; 8) 138-модданинг йигирма иккинчи қисмидаги «олтмиш» деган сўз «ўттиз» деган сўз билан алмаштирилсин; 9) 199-модда биринчи қисмининг 4-банди чиқариб ташлансин; 10) 237-модда: учинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «1) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари — ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида. Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилиши мумкин»; тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда» деган сўзлар чиқариб ташлансин; қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин: «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидагиларнинг тартиби белгиланади: солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳномани (бундан буён ушбу бўлимда гувоҳнома деб юритилади) бериш; гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ёки уни бекор қилиш; гувоҳнома ўз вақтида берилмаганлиги ёки уни бериш рад этилганлиги ёхуд гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги, тугатилганлиги ёки унинг бекор қилинганлиги, шунингдек ўз вақтида қайта тикланмаганлиги муносабати билан солиқ органининг қарори устидан шикоят қилиш; солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобидан чиқариш»; 11) 243-модда биринчи қисмининг: 7, 9 ва 22-бандлари чиқариб ташлансин; 24-банди чиқариб ташлансин; 12) 258-модданинг биринчи қисмидаги «15» рақами «12» рақами билан алмаштирилсин; 13) 266-модда: еттинчи қисмидаги «учинчи қисмида» деган сўзлар «олтинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин; саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида ушбу Кодекснинг 237-моддасига мувофиқ махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда солиқ тўловчи махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйиш (озод қилишни бекор қилиш) санасида ўз балансида мавжуд бўлган товар-моддий захиралар қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқ суммасини ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этилган тақдирда, ҳисобга олиш ҳуқуқига эга»; тўққизинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «бешинчи қисмига» деган сўзлар «саккизинчи қисмига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 14) қуйидаги мазмундаги 2661-модда билан тўлдирилсин: «2661-модда. Солиқ суммаларини ҳисобга олишнинг айрим ўзига хос хусусиятлари Гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд бекор қилинган солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси ҳисобга олинмайди. Мазкур ҳодисалар юзага келганда, бундай солиқ тўловчига ундан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси унинг харидорларида ҳам ҳисобга олинмайди. Гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги муносабати билан ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланган тақдирда, гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган санадан эътиборан солиқ тўловчида ва унинг харидорларида ҳисобга олинади (тузатилади)»; 15) 269-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ушбу Кодекс 267-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4-бандларига мувофиқ илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган солиқ суммаси келгусида улардан солиқ солинадиган айланма учун фойдаланилган ҳолларда тузатилади (ҳисобга олинади)»; 16) 274-модданинг учинчи қисмидаги «олтмиш» деган сўз «ўттиз» деган сўз билан алмаштирилсин; 17) 2891-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Тамаки маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Download 238.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling