1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар
Download 238.13 Kb.
|
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар; 2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар] [ТСЗ: 1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар; 2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 27 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2022 йил 28 декабрда маъқулланган Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда бунинг тенг рақобат шароитларини яратиш мақсадида солиқ юкини пасайтириш ва солиқ тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Мазкур Қонунда 2023 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб, уларда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ставкасининг пасайтирилиши, айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун фойда солиғидан ва ижтимоий солиқдан имтиёзлар берилиши, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ставкаларининг унификация қилиниши, мутлақ суммада белгиланган солиқ ставкаларининг кутилаётган инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда индексация қилиниши, шунингдек бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқларнинг тўлиқ йиғилишига қаратилган солиқ маъмуриятчилигига оид чоралар назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, фойдаланилмаётган объектларга, шунингдек мазкур объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғининг ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинмоқда. Ушбу Қонун 2023 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджетини тайёрлашда назарда тутилган солиқ сиёсати чораларини амалга ошириш учун зарур ҳуқуқий шароитлар яратилишига хизмат қилади. Download 238.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling