1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар
Т/р Тамаки маҳсулотлари турлари
Download 238.13 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2023 йил 1 февралдан
* Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади. ** Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш (электрон ва бошқалар) тизимларида олиб киришда солиқ таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўланади»; 18) 2892-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
19) 2893-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
20) 311-модда: иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин: «Конда фойдали қазилмаларни қазиб олиш даврида худди шу конда устки қатламни очиш ишлари бўйича қилинган харажатлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасига ва солиқ тўловчининг солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатига мувофиқ руда жисмларининг босқичлари ёки таркибий қисмлари кесимидаги ҳажмларга мутаносиб равишда ҳисобланган амортизация қилинадиган активнинг алоҳида гуруҳини ҳосил қилади. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган харажатлар фойдали қазилмаларни қазиб олиш бошланган ёки устки қатламни очиш ишлари якунланган пайтдан эътиборан солиқ тўловчининг жами даромадидан амортизация ажратмалари тарзида чегириб ташланади. Амортизация ажратмаларининг ҳар йилги суммаси, солиқ тўловчининг хоҳишига кўра белгиланадиган амортизация нормасини қўллаш йўли билан: бироқ ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган амортизация қилинадиган актив гуруҳи бўйича тўпланган харажатлар суммасининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда; бироқ ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган амортизация қилинадиган актив гуруҳи бўйича тўпланган харажатлар суммасининг 33 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқарилади»; тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин; 21) 337-модда: олтинчи қисмидаги «2023» рақами «2024» рақами билан алмаштирилсин; саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ушбу модда биринчи қисмининг 6-бандида назарда тутилган 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини солиқ тўловчилар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар қисмида қўллайди, бундан фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар мустасно»; қуйидаги мазмундаги ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилсин: «Қуйидагилар ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли: 2022 йил 1 сентябрдан кейин илк маротаба солиқ тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар — солиқ тўловчи солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврида солиқ тўловчининг жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаса; 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар — жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса. Бунда ушбу модда ўн биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ базасини жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида соддалаштирилган тартибда аниқлашга ҳақли. Ушбу модданинг ўн биринчи қисмида назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкаси ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ва акциз солиғини тўловчиларга нисбатан, шунингдек солиқ тўловчи тугатилган ҳолларда ва (ёки) берилган пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш учун икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўртасида солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларини ажратиш (бўлиш) фактлари аниқланган тақдирда, татбиқ этилмайди»; ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлари тегишинча ўн тўртинчи ва ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин; ўн тўртинчи қисмидаги «Ушбу модданинг саккизинчи қисми» деган сўзлар «Ушбу модда биринчи қисмининг 6-банди» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 22) 340-модданинг ўн биринчи қисмидаги «10 санасига қадар» деган сўзлар «15 санасидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 23) 343-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади»; 24) 347-модда: қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин: «Ушбу модда тўққизинчи қисмининг қоидаларини қўллаш мақсадларида доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширувчи норезидент дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкасини ушбу Кодекснинг 357-моддасида кўрсатилган тартибда қўллашга ҳақли. Агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномасида дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича бир нечта пасайтирилган солиқ ставкалари назарда тутилган бўлса, уларнинг энг ками қўлланилади»; ўнинчи ва ўн биринчи қисмлари тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин; 25) 351-модда учинчи қисми 1-банди «б» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «бундай асбоб-ускуналар (қурилмалар, механизмлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар) қийматининг 20 фоизига тенг деб қабул қилинади» деган сўзлар «бундай хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 26) 378-модда: 15-банди чиқариб ташлансин; 16-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваригача бўлган миқдорда қоплашга, башарти уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган бўлса. Мазкур солиқ имтиёзи қарз олувчига ва (ёки) бирга қарз олувчиларга нисбатан, башарти уларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари жами суммаси белгиланган миқдордан ошмаса, татбиқ этилади. Бунда ёш оила бўлган эр-хотиннинг олган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилган иш ҳақига ва бошқа даромадларига нисбатан солиқ имтиёзи эр-хотин ёки улардан бири белгиланган ёшга тўлгунига қадар, ушбу хатбошида бюджетдан ажратилган субсидиялар бўйича белгиланган шартлар инобатга олинмаган ҳолда қўлланилади. Агар 2023 йил 1 январдан кейин ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган, қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз олти ой ичида бошқа шахсга ўтказилган бўлса, солиқ имтиёзининг амал қилиши солиқ имтиёзини қўллашнинг бутун даври учун солиқни тўлаш мажбурияти тикланган ҳолда бекор қилинади»; 27) 383-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўловчи солиқ тўловчилар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Download 238.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling