1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар
Республика ҳудудлари
| |
1 кв. м учун базавий солиқ ставкаси (сўмда) | |
Тошкент шаҳри: | |
1 зона |
1408 |
2 зона |
1194 |
3 зона |
979 |
4 зона |
770 |
5 зона |
550 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
286 |
Андижон вилояти |
352 |
Бухоро вилояти |
286 |
Жиззах вилояти |
286 |
Қашқадарё вилояти |
286 |
Навоий вилояти |
286 |
Наманган вилояти |
352 |
Самарқанд вилояти |
352 |
Сурхондарё вилояти |
268 |
Сирдарё вилояти |
226 |
Тошкент вилояти |
297 |
Фарғона вилояти |
297 |
Хоразм вилояти |
286 |
»; |
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади. Бунда қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашганда ёки яхшиланганда (балл бонитети пасайганда ёки ошганда) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган деҳқон ҳўжаликларига ва жисмоний шахсларга нисбатан ушбу Кодекс 429-моддасининг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартиб татбиқ этилади»;
олтинчи қисми чиқариб ташлансин;
еттинчи — ўнинчи қисмлари тегишинча олтинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
39) 439-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқни ҳисоблаб чиқариш ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида, жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича эса қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини аниқловчи органнинг маълумотларига асосан, ушбу Кодекс 435-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади»;
40) 441-модда биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«сувдан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар;
деҳқон ҳўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган жисмоний шахслар»;
41) 444-модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган солиқ базасини аниқлаш учун солиқ органларига, шунингдек қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланувчи юридик шахсларга улар томонидан фойдаланилиши кутилаётган сув ресурсларининг ҳажмини ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай, деҳқон ҳўжаликлари, тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар бўйича эса — сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойи бўйича солиқ органларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай тақдим этади.
Деҳқон ҳўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқ базаси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган тақдим этган маълумотларга асосан солиқ органлари томонидан аниқланади»;
42) 445-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари мутлақ миқдорда бир куб метр учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
|
Download 238.13 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling