1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар
Download 238.13 Kb.
|
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 6-модда. Ушбу Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Ушбу Қонуннинг 1 ва 2-моддалари, агар чет эллик инвестор ҳамда инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ўртасида 2023 йил 1 январга қадар тузилган инвестиция шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 2023 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади. Ушбу Қонун 3-моддасининг 11-банди иккинчи хатбошиси ва 26-банди иккинчи хатбошиси 2023 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади. Ушбу Қонун 3-моддаси 11-бандининг учинчи хатбошиси 2023 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади. Ушбу Қонун 3-моддасининг 21-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 50-банди қоидалари 2022 йил 1 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Ушбу Қонун 3-моддаси 30-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларининг, 32-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларининг, 33-банди олтинчи хатбошисининг ҳамда 38-банди олтинчи хатбошисининг қоидалари 2022 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2022 йил 30 декабрь, ЎРҚ-812-сон (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон) Download 238.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling