1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар


Т/р Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари


Download 238.13 Kb.
bet8/11
Sana09.02.2023
Hajmi238.13 Kb.
#1182907
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Т/р

Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари

1 куб. метр учун солиқ ставкаси
(сўмда)

ер усти сув ресурслари манбалари

ер ости сув ресурслари манбалари

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2 ва 3-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар

265

320

2.

Саноат корхоналари

570

680

3.

Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

90

110

4.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар

45

45

5.

Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми

2 410

2 410

6.

Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

30 500

30 500

»;

43) 447-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ органлари солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар учун солиқ суммасини аниқлайди:
деҳқон ҳўжаликлари учун;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун;
тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун;
1 октябрга қадар қишлоқ хўжалиги корхоналари учун — қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун улар томонидан аввалги солиқ даврида фойдаланилган сув ҳажмининг 70 фоизи миқдорида. Аввалги солиқ даврида қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан фойдаланилган сувнинг ҳажми тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ суммаси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув истеъмоли нормативлари бўйича аниқланади.
Солиқ ҳисоботи сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойи бўйича солиқ органларига қуйидагилар томонидан йилда бир марта тақдим этилади:
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно — ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан — жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай.
Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон ҳўжаликларига, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширади»;
44) 448-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлайди, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар мустасно»;
иккинчи қисмидаги «20 январигача» деган сўзлар «20 январидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан солиқ даври учун солиқни тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1 октябрга қадар — солиқ органлари томонидан аниқланган йиллик солиқ суммасининг 70 фоизи;
15 декабрга қадар — солиқнинг қолган суммаси.
Деҳқон ҳўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан солиқни тўлаш йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай амалга оширилади»;
45) 450-модда:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объекти қуйидагилардир:
агар ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми;
қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларнинг, шунингдек ноёб элементларнинг ва ноёб ер элементларининг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми»;
иккинчи қисмидаги «технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда» деган сўзлар «технологик йўқотишлар ҳажмини чегирган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «йўқотишлар» деган сўз «йўқотишлар (бундан нормадан ортиқ йўқотишлар мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
46) 451-модда:
иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуйидагилар солиқ базасидир:
агар ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма ҳажмининг қиймати;
қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларнинг, шунингдек ноёб элементларнинг ва ноёб ер элементларининг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми қиймати.
Агар ушбу модданинг тўққизинчи — ўн биринчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ базаси солиқ (ҳисобот) даври бошланганидан эътиборан ўсиб борувчи якун билан аниқланади ва солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси бўйича ҳисоб-китоб қилинади»;
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ тўловчи қазиб олинган табиий газни, нефтни ва (ёки) газ конденсатини қайта ишлашни мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида амалга оширган ҳолларда, солиқ базаси ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиққан, уларни кейинчалик қайта ишлаш ва транспортда ташиш учун солиқ тўловчи томонидан қилинган харажатлар чегириб ташланган ҳолда аниқланади»;
ўнинчи қисмидаги «уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш» деган сўзлар «кейинчалик уларни қайта ишлаш (эритиш, аффинаж)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида, шунингдек ушбу Кодекснинг 4511-моддасида назарда тутилган фойдали қазилмаларга нисбатан солиқ базасини аниқлаш чоғида, қазиб олинган фойдали қазилмаларни транспортда ташиш ва (ёки) қайта ишлаш, шу жумладан уларни қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар суммаси солиқ тўловчи томонидан солиқ органлари билан биргаликда аниқланади. Мазкур харажатларнинг суммаси календарь йил натижаларига кўра шунга ўхшаш тартибда тузатилиши мумкин»;
ўн биринчи қисми ўн иккинчи қисм деб ҳисоблансин;
47) 4511-модданинг:
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Металларни қазиб олиш (ажратиб олиш) чоғида қуйидагилар солиқ базаси бўлади:
1) агар ушбу қисмнинг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, рудани (концентратни) реализация қилиш чоғида — қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг ҳақиқатда реализация қилинган қиймати, ушбу қиймат руданинг (концентратнинг) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан қўлланиладиган солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу металлни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва (ёки) транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланади;
2) олтин ва мисни реализация қилиш чоғида — қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг ҳақиқатда реализация қилинган қиймати, ушбу қиймат руда, концентрат ва (ёки) қайта ишлашнинг якуний маҳсулоти (тайёр маҳсулот) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан қўлланиладиган солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу металлни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланмайди. Бунда солиқ тўловчи олтин ва мис бўйича солиқ базасини ушбу харажатларни чегириб ташлаган ҳолда белгилашга ҳақли;
3) мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида ажратиб олинган кумушни, платинани, палладийни, рухни, қўрғошинни ёки молибденни реализация қилиш чоғида — қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг ҳақиқатда реализация қилинган қиймати, ушбу қиймат солиқ (ҳисобот) даврида ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, солиқ тўловчи томонидан ушбу металлни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва (ёки) транспортда ташиш учун қилинган харажатлар чегириб ташланади»;
учинчи қисмидаги «уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш» деган сўзлар «уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш» деган сўзлар «уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш» деган сўзлар «уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш» деган сўзлар «уларни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва транспортда ташиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
48) 452-модда биринчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

6.

Қора металлар

Темир

2

Титан, марганец, хром, ванадий ва бошқа қора металлар

4

»;

49) 462-модданинг тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади»;
50) 464-модда биринчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6) товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар»;
51) 467-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:


Download 238.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling