1. Пул тизими ва унинг элементлари. Пул тизимининг турлари
Инфляция, уни келиб чикиш сабаблари, шакллари, окибатлари ва ундан чикиш йуллари
Download 100 Kb.
|
1. Ïóë òèçèìè âà óíèíã ýëåìåíòëàðè. Ïóë òèçèìèíèíã òóðëàðè
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пул муомаласини баркарорлаштириш йуллари
Инфляция, уни келиб чикиш сабаблари, шакллари, окибатлари ва ундан чикиш йуллари
Инфляция лотинча infeotio сузидан олинган булиб шиш, буртиш, купчиш маъносини англатади. Инфляция сузи XIX аср уртасидан бошлаб иктисодий термин сифатида кулланила бошлаган, унгача тиббиётда хафли усма касалини ифодалашда кулланилган. Лекин инфляция хакикатда хам хавфли, у умумиктисодиёт учун хавфли. Инфляция сузининг иктисодий маъноси-муомилада мавжуд булган товарлар ва уларнинг бохосини ва микдорига нисбатан куп чикариш демакдир. Инфляция сузи пул муомиласи сохасида АКШ нинг Шимолий ва Жанубий штатлари уртасида гражданлар уруши булганда муомилага жуда куп микдорда (450 млн грин бек) когоз доллар чикарилган вактидан бошлаб кулланила бошлаган. Уларни сотиб олиш кобилияти икки йилдан кейин 50 фоизга тушиб кетган. Тарихга кура уруш ва бошка офатлар сабабли давлат харажатлариниг ошиб кетиши, инфляция билан узвий боглик. Масалан. Англияда кучли инфляция XIX асрнинг бошида Наполион билан уруш даврида, Францияда француз революцияси даврида, Россияда XIX асрнинг урталарида номоён булган. Германияда жуда юкори суръатлардаги инфляция 1923 йилларда булиб, муомиладаги пул массаси 496 квинтиллион маркага етган ва пул бирлиги триллион маркага кадрсизланган. Олдинги инфляцияларнинг хусусияти шундаки, улар маълум даврда номоён булади. Хозирги давр инфляцияси одатда доимий (хроник) характерга эга булиб, хужалик фаолиятининг барча сохаларини камраб олиш билан, пул омилларидан ташкари бошка иктисодий омилларга таъсир килиши билан фаркланади. Инфляциянинг асосий сабаблари. а) Жамгарма ва истеъмол уртасидаги. б) Талаб ва таклиф уртасидаги. в) Муомиладаги пул муассаси ва хужаликларнинг накд пулга булган талаби уртасидаги номутоносибликлардир. Булардан ташкари пул талабининг товар таклифидан ошиши натижасида пул муомиласи конуннинг бузилиши, ишлаб чикариш харажатларининг усиши натижасида товарлар бахосининг ошиши ва шу сабабли пул массасининг ортиб бориши, ишлаб чикаришни кискариши, баъзан бюджет дифицетини коплаш учун кушимча пул чикариш ва бошкалар хам сабаб булади. Инфляцияни юзага келтирувчи омилларни ички ва ташки сабабларга булиш мумкин. Ички омиллар мамлакатни монетар-пул сиёсати хамда хужалик фаолияти билан боглик (номутоносиблик, бахолардаги давлатни якка хокимлиги, нотугри кредит сиёсати, пул муомиласи конунининг бузилиши ва бошкалар). Ташки омилларга жахон иктисодида булган инкирозлар (хомашё, ёкилги, валюта буйича), давлатнинг валюта сиёсати, давлатнинг бошка давлатлар билан буладиган ноконуний операциялари ва бошкалар киради. Юкоридагилардан келиб чикиб инфляция деб ижтимоий ишлаб чикариш ривожланишида юзага келувчи диспропорциялар сабабли товарлар ва хизматлар бахосининг умумий ва тухтовсиз усиши ва натижада пул муомиласи конунининг бузилиши окибатида пул бирлигининг кадрсизланишига айтилади. Инфляция келиб чикиш сабабларига кура куйидаги турларга булинади: 1.Талаб инфляцияси-бунда пулни куплигидан талабни ортиши юзага келади. Бу пул эмиссияга хам боглик. 2. Таклиф инфляцияси. Бунда ресурслар кимматлашиб, харажатлар ошади, фойда камайиб товарларни купайтиришга интилиш сусаяди. Натижада таклиф талабга нисбатан кискариб нарх усади. Талаб инфляциясини харажатлар инфляцияси хам дейилади. 3. Эркин ва бостирилган инфляция. Эркин инфляцияда нархлари уз холича усади, давлат нарх белгилашга аралашмайди. Бостирилган инфляцияда давлат маъмурий йул билан нархларни усишини чегаралаб туради. Давлатни антиинфляцион сиёсати-бу муомиладан ортикча пулни олиш, пул эмиссясини тухтатиш ва бошкалар. Инфляция даражаси бу нархларнинг умумий усишидир. Масалан, илгари умумий нархлар 180 бирликни ташкил этган булса, сунгги нархлар 210 бирликни ташкил этади. Бунда инфляция даражаси Инфляция шиддати бу нархларни усиш субъектларидир. Инфляция ушбу жихати буйича куйидагиларга булинади.
Адабиётларда шу каби стагфляция (инфляцияни иктисодий танглик билан биргаликда юз бериши), локал (бир мамлакат ёки жахон микёсида), ички (бир мамлакат ичида), очик (качонки бахолари усиши сезилган холда), ёпик (скрўтий-товар ва хизматлар сифатини бахо узгармаган холда ёмонлашуви, товар дефицити содир булганда) инфляция тушунчалари мавжуд. Инфляциядан фарклирок дефляция нарх-наво пасайишини, пул кадрини ортишини билдиради. У сабабли инфляциядан юткизишлар дефляция ёрдамида копланишлар содир булади. Инфляциядан чикиш учун: 1. Ишлаб чикаришни ривожлантириш, уни ривожланишини рагбатлантириш (солик тизими, паст фоизли кредитлар ва бошкалар билан). 2. Ракобатбардош товар ишлаб чикариш ва уни жахон бозорига чикариш. 3. Муомиладаги пул муассасини чеклаш ва бошкалар. Хозирги ҳароитда инфляцияга карши курашиш чоралари.
Инфляциянинг иктисодиётга таъсири.
Пул муомаласини баркарорлаштириш йуллари Узбекистон Республикаси Марказий банки тугрисидаги конуннинг 3-моддасида таъкидланганидек Узбекистон Республикаси марказий банкининг бош максади-миллий валюта баркарорлигини таъминлашдир. Валюта баркарорлиги пул массаси, нарх-наво ва миллий валюта курсининг баркарор булиши тушунчасини уз ичига олади. Миллий валютанинг баркарорлигини таъминлаш учун Узбекистон Республикаси Марказий банки куйидаги асосий вазифаларни бажаради.
Марказий банк пул муомиласини баркарорлаштириш учун баъзи холларда куйидаги усуллардан хам фойдаланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
|
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling