11 – Мавзу Фалсафа категориялари


Воқелик – бу бўлиб ўтган, содир бўлган реал нарса-ҳодисанинг мавжудлигидир


Download 60.66 Kb.
bet10/12
Sana18.06.2023
Hajmi60.66 Kb.
#1567695
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
фалсафа конунлари

Воқелик – бу бўлиб ўтган, содир бўлган реал нарса-ҳодисанинг мавжудлигидир.
Имконият – бу ҳали мавжуд бўлмаган, лекин бўлиши, рўй бериши мумкин бўлган нарса - ҳодиса
АСОСИЙ ОНТОЛОГИК КАТЕГОРИЯЛАР
(имкониятлик – воқелик)
Имконият ва воқеликнинг характеристкаси
  • Имконият амалга ошгач, воқеликка айланади. Бунда:
  • Воқелик – амалга ошувчи имконийлик;
  • Имконият – потенциал (имкониятдаги) воқелик.
  • Имконият реал мавжуд, лекин хусусият сифатида нарсаларнинг тегишли шароитларида бошқа бир нарсалардан келиб чиқиши ёки бошқача айтганда, сифатий ҳолат.

Бирлик – нарса, ҳодиса, жараённинг такрорланмас томонлари, белги ва хусусиятлари
Умумийлик – нарса, ҳодиса, жараённинг такрорланувчи томонлари, хусусият ва белгилари
АСОСИЙ ОНТОЛОГИК КАТЕГОРИЯЛАР
(бирлик - умумийлик)
Бирлик ва умумийликнинг характеристкаси (тавсифи)
  • Умумийлик категорияси қонун категоряси билан боғлиқ
  • Умумийлик зарурийлик билан чамбарачс боғлиқ
  • Умумийлик моҳият категоряиси билан боғлиқ
  • Бирлик категорияси тасодифийлик ва ҳодиса категориялари билан чамбарчас боғлиқ

МИҚДОР ВА СИФАТ


Миқдор нарсанинг шундай муайянлигидирки,
шу туфайли уни реал равишда (ёки фикран) бир
жинсли қисмларга бўлиш ва бу қисмларни бир
бутун қилиб тўплаш мумкин. Қисмлар ёки нарса-
ларнинг бир жинслиги (ўхшашлиги, монандлиги)
миқдорнинг фарқ белгисидир. Бир-бирига ўхша-
майдиган нарсалар ўртасидаги тафовутлар си-
фат характерига, бир-бирига ўхшаш нарсалар
ўртасидаги тафовутлар эса миқдор характерига
эгадир.
Сифат нарса ва ҳодисаларнинг муайянли-
гини таъминлайдиган, уларга барқарор-
лик багишлайдиган хосса, хусусият ва
белгилар йиғиндисидир. Сифат нарса-
нинг умумийлигини, яхлитлигини, унинг
нисбий барқарорлигини, бир-бирига ўхшаш-
лиги ёки ўхшамаслигини ифодалайди.
Миқдор предметнинг ҳажми, ўлчови,
оғирлиги, ҳаракат тезлиги ва шу
кабилар билан тафсифланади.
Сифат нарсаларнинг ички ва ташқи
муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса,
белги, хусусиятлари бирлигини
ифодалайди.
Меъёр эса миқдор ва сифатнинг
бирлиги, ўзаро боғлиқлигини
ифодаловчи тушунчадир.

Download 60.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling