12-боб. Bug'doydan navli un ishlab chiqarish texnologik tizimi 1-§. Вазифалари ва ишлатилиш урни


Download 5.63 Mb.
bet13/26
Sana01.11.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1736642
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
3-Маъруза

6-§. ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР
1. Майдалаш жараёни самарадорлиги ва унумдорлигига канака омиллар таъсир килади?
2. Валларни совутиш тизимининг ахамияти ва тузилишини тушунтиринг.
3. Валлар юзасининг асосий параметрларини санаб утинг ва уларнинг технологик ахамиятини курсатинг.
4. Иш жараёнида валларнинг юзаси кандай тозаланади?
5. Валлар юритмаси ва махсулот етказиб бериш схемаларини баён килиб беринг.
6. Кул билан ва автоматик режимларда валларнинг якинлашув-узоклашув тизимлари схемасини тушунтиринг.
7. Валларни параллел якинлаштирув ва созлаш механизмлари схемасини айтиб беринг.
8. Донни майдалаш жараёнига валларнинг диаметри ва узунлиги кандай таъсир курсатади?
9. Махсулотни майдалаш самарадорлигига валларнинг айланиш тезлиги ва айланма тезликлар нисбати кандай таъсир килади?
10. Энтолейторларнинг вазифалари ва тузилишини айтиб беринг.
11. А1-БДГ деташерининг асосий ишчи органи ва унинг вазифаси нимадан иборат?


13-БОБ. ДОННИ МАЙДАЛАШДАН ХОСИЛ БУЛГАН МАХСУЛОТЛАРНИ ЙИРИКЛИГИ БУЙИЧА САРАЛАЙДИГАН МАШИНАЛАР


1-§. ВАЗИФАЛАРИ ВА ИШЛАТИЛИШ УРНИ
Донни майдалаш натижасида улчамлари, шакли ва зичлиги буйича бир-биридан фаркланувчи зарралар аралашмаси хосил булади.Ун тортиш заводларида майдаланган махсулотларни йириклиги буйича саралаш учун элакдонлар кулланилади. Натижада тайёр махсулот сифатида ун ва бир вактнинг узида оралик махсулотлар фракциялари олинади. Хар кайси фракциядаги махсулот йириклиги буйича канчалик бир хилликка эга булса, уларга навбатдаги ишлов бериш жараёнлари хам шунчалик самаралирок кечади. Масалан, элакдондан чикиб валли дастгохга йуналтириладиган фракциядаги махсулот йириклиги буйича бир хилликни намоён килса, уни майдалашда оптимал режимни куллаш (валлар орасидаги ораликни урнатиш, вал юзаси рельефини танлаш, тишчалар зичлигини, уларнинг киялик ва узаро жойлашувини белгилаш) имконияти тугилади. Ёрма заводларида элакдондан донни, кобиги ажратилган махсулот ва ёрмаларни саралаш максадида фойдаланилади.
Юкори унумдорли комплект ускунали ун тортиш заводларида Р3-БРБ ва Р3-БРВ элакдонлари ишлатилади. Олти кабулли Р3-БРБ элакдонларига валли дастгохларда майдаланган махсулотлар юборилади ва уларда сараланган махсулотлар фракциялар буйича навбатдаги тизимларнинг валли дастгохларига, такроран саралаш учун элакдонларга, сифатини бойитиш учун ёрма бойитгичларга ёки ишлов бериш учун янчиш булимининг ёрдамчи ускуналарига юборилади. Турт кабулли Р3-БРВ элакдонлари ун назорати учун мулжалланган.



Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling