12-маъруза. Органик моддаларнинг асосий манбалари. Нефт, табиий газ, КЎмир, сланц ёқИЛҒиси. ЁҚИЛҒи турларини қайта ишлаш


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1174920
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
ТЕХНИКА-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
Нефть ва табиий газлар — органик синтез саноати учун асосий хом ашё 
манбаларидан биридир. Табиий ва йўлдош газлар, нефть, уни қайта ишлаш 
маҳсулотлари таркибига кирувчи углеводородлардан органик синтез 
маҳсулотларини олишнинг бошқа хом ашё манбаларидан олишга қараганда 
жуда катта афзалликлари бор. Кўмирни кокслашда олинадиган кимёвий 
маҳсулотлар ҳам, ёғоч ёки торфдан олинадиган кимёвий бирикмалар ҳам, озиқ-
овқат бўладиган маҳсулотлар ҳам буларнинг ҳеч бири иқтисодий жиҳатдан 
нефть ва газдан олинадиган маҳсулотларга тенглаша олмайди. Нефть-газ 
углеводородларининг афзаллиги шундаки, мавжуд баҳолаш системасига кўра 1 
тоннага ҳисоблаганда кокс-кимё маҳсулотларининг таннархи ва уларни ишлаб 
чиқаришга сарфланадиган капитал маблағлар нефть-газ углеводородларникига 
қараганда 1,5 марта юқоридир. 
Ёқилғининг иссиқлик бериш хусусиятига кўра эквивалент миқдорига 
айлантириб ҳисоблаганда меҳнат унумдорлиги кўмир қазиб чиқаришдагига 
қараганда нефть қазиб чиқаришда 10 марта, газ қазиб чиқаришда эса 30 марта 
юқоридир. Газ кудуқлари бурғилаш ва газ қувурлари ётқизиш шахта қуришга 
нисбатан 4 марта арзонга тушади. Ишчилар сони газ қазиб чиқаришда кўмир 
қазиб чиқаришдагига қараганда 25— 30 марта кам талаб этилади. 1 м
ъ
шартли 
газ ёқилғини ташиш кўмир ташишга қараганда 8 марта арзон бўлади. Таннархи 
жиҳатдан олганда нефть кўмирдан 6 марта, газ эса 30 марта арзонга тушади. 
Кейинги йилларда Москвада кўмир ишлатиш газдан фойдаланиш ҳисобига 8 
мартадан зиёд камайди, бу эса йил давомида 400 мингдан ортиқ темир йўл 
вагонларидан бошқа мақсадларда фойдаланишга имкон берди. Ўзбекистонда 
кўмир ўрнига табиий газдан фойдаланиш деярли 60 мингга яқин кончиларни ер 
ости ишларидан қутқарди. Нефть ва газни қайта ишлаш маҳсулотларининг 
турли-туманлигидан ташқари, уларнинг концентрацияси юқорилига ҳам 
иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Бу маҳсулотларда ҳар қайси хом ашё 
турининг нисбий миқдори кўплиги туфайли уларни аралашмадан ажратиб олиш 


238 
ва синтез учун ишлатиш арзонга тушади 
Органик синтез саноати овқат бўлмайдиган хом ашёдан, биринчи навбатда 
нефть-газ хом ашёсидан, кимёвий тузилиши ва хоссалари жиҳатидан техника 
мақсадларида ишлатиладиган озиқ-овқат маҳсулотларига жуда ўхшаш бўлган 
бирикмалар яратишга имкон беради. МДҲда ишлаб чиқариладиган барча 
ўсимлик мойларининг деярли 60 процентга яқини овқат бўлмайдиган 
маҳсулотлар, асосан қаттиқ совун ишлаб чиқариш учун сарфланади. Тўйинган 
углеводородлардан олинадиган синтетик ёғ кислоталар ўтган беш йилликда 
умуман олганда 800 минг тонна ўсимлик мойи ўрнида ишлатилди, бу 
маҳсулотларнинг тан-нархи орасидаги фарқ эса 180 млн. сўмни ташкил этди. 
Синтетик каучук ишлаб чиқаришда овқат бўладиган хом ашё ўрнига бутунлай 
сунъий хом ашё ишлатиш натижасида йилига 2,5 млн. тоннадан кўпроқ дон 
тежаб қолинди. Овқат бўладиган хом ашё ўрнига нефть-кимёвий хом ашё 
ишлатиш этил спиртнинг таннархини 1,8 марта, меҳнат сарфини 16 марта, 
солиштирма капитал сарфларни эса 3 марта камайтиришга имкон беради. Спирт 
ишлаб чиқаришда овқат бўладиган хом ашё ўрнига углеводород хом ашёси 
ишлатиш натижасида 7 йил ичида (1963—1970) 530 млм, сўмдан зиёд маблағ 
тежалганлиги ҳисоблаб чиқилган. Нефть ва газ маҳсулотларидан хом ашё 
сифатида фойдаланадиган асосий соҳалар алифатик бирикмалар, аввало 
олефинлар (этилен, пропилен), дивинил ва ацетилен ишлаб чиқариш билан
боғлиқдир. Бу моддаларнинг 80—90 процентга яқини органик синтез саноатида 
нефть маҳсулотларидан олинади. Нефть маҳсулотлари ароматик қатор 
бирикмалари (айниқса бензол ва ксилоллар) ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида 
кокс маҳсулотларини тобора кўпроқ сиқиб чиқармоқда. Масалан, ҳозир АҚШда 
ишлаб чиқарилаётган бензолнинг 2/3 қисми нефть маҳсулотларидан олинмокда. 
Ҳақиқий кокс — кимё маҳсулоти нафталин ҳам тобора кўпроқ нефтдан 
олинмоқда. Айниқса синтетик каучук, пластик массаларнинг кўпгина турлари, 
сунъий ва синтетик толалар ишлаб чиқаришда нефть-газ хом ашёсининг салмоғи 
каттадир. МДҲда кимёгарлар
:
ишлаб чиқаришнинг умумий миқдори 1958 
йилдагига қараганда 1965 йилда 2,5 марта, 1970 йилга келиб эса 5 марта кўпайди. 


239 
Шу йилларда саноатда углеводород хом ашёсини ишлатишининг ўсиш 
суръатлари тегишлича 2,8 ва 12-13 марта ортди. МДҲда синтетик материаллар 
ишлаб чиқаришда нефть газ хом ашёсининг салмоғи жуда тез ортиб бормоқда 
(20-жадвал).

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling