12-маъруза. Органик моддаларнинг асосий манбалари. Нефт, табиий газ, КЎмир, сланц ёқИЛҒиси. ЁҚИЛҒи турларини қайта ишлаш
-расм. Ер остида газга айлантириш
Download 1.64 Mb. Pdf ko'rish
|
81-расм. Ер остида газга айлантириш
схемаси: Кўмир қатламидаги ёриқлар ва ғоваклар орқали ўтаётган ҳаво кўмир билан реакцияга киришади, хосил бўлаётган ёнувчи газ эса бошқа қудуқлар орқали юқорига чиқади. Кўмир қатлами ўт олдирилганда ёниш маркази вужудга келади ва у бир қудуқдан иккинчи қудуқга ўтиб, туташтирувчи канал ҳосил қилади, Улкан ер ости газ генератори ана шундай пайдо бўлади. Ҳосил бўлаётган ёнувчи газнинг таркиби ёқилғининг сифатига, юборилаётган газнинг таркибига ва процесснинг режимига боғлиқ бўлади (17-жадвал). Юқорида кўрсатилган усулларнинг исталган бири билан олинган газ 232 истеъмолчига берилгунга қадар бир неча ишловдан ўтади. Дастлаб у скрубберларда ювилиб, қўшимчалардан тозаланади. Шундан кейин газ совитилади; бунда баъзи моддаларнинг буғлари, шу жумладан сув конденсатланади ва чанг ҳамда қум заррачалари чўкади. Газни муаллақ заррачалардан яхшилаб тозалаш учун у электрофильтр, циклон—минора ва бошқа аппаратлардан ўтказилади. Сўнгра газ намни ютиб қолувчи суюқ (диэтиленгликоль ва бошқалар) ҳамда қаттиқ моддалар (СаС1 2 , МаОН, силикагель ва бошқалар) орқали ўтказиш йўли билан қуритилади. Кейинги операция-саноатда олинган газлардан аммиак ароматик углеводородлар (бензол, ксилол, нафталин) ва бошқа қимматли бирикмаларни ажратиш ҳамда йиғиб олишдир. 17-жадвал Лекин шундан кейин ҳам газда водород сульфид (Н 2 5) ва бошқа олтингугуртли, цианли бирикмалар қолади; бу бирикмалар аппаратларни коррозиялайди ва ифлослантиради маҳсулотнинг сифатини пасайтиради ва катализаторларни заҳарлайди. Турмуш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган газларда водород сульфиднинг микдори 0,0013%дан ортиб кетмаслиги керак. Газ 233 йиғиш тармоғидан ишлатиладиган жойгача диаметри 500—1400 мм ва ундан катта бўлган магистрал газ қувурлар ёрдамида узатиб берилади. Газ ҳар хил вақтда турлича сарфлангани сабабли йирик шаҳарлар яқинида газ омборлари ва газ тақсимлаш станциялари барпо этилади. Бунинг учун газгольдерлар, ер ости газ омборлари қурилади, шунингдек, сиқилган газ запаслари ҳосил килинади. Газнинг катта запасларини сақлашнинг энг арзон ва хавфсиз усули уни ер остида сақлашдир, у газгольдер усулидан 200—250 марта арзонга тушади. Одатда, табиий ва йўлдош газларнинг ўзига хос ҳиди бўлмайди. Газ сизиб чиқаётганлигини ўз вақтида пайқаш учун газга ўткир ҳидли бирикмалар қўшилади. Ҳар 1000 м 3 газга 15 граммга яқин одорант (ўткир ҳидли модда, масалан этилмеркаптан С в Н 5 ЗН) қўшилади. Бунинг натижасида газнинг ҳаводаги концентрацияси портлашнинг пастки чегарасидан 5 марта кам бўлганда ҳам газнинг сизиб чиқаётганлигини пайқаш мумкин бўлади. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling