12-маъруза. Органик моддаларнинг асосий манбалари. Нефт, табиий газ, КЎмир, сланц ёқИЛҒиси. ЁҚИЛҒи турларини қайта ишлаш


-жадвал Этиленнинг ишлатилиш структураси (%)


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1174920
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
19-жадвал
Этиленнинг ишлатилиш структураси (%)
Нефтдан ва углеводород газларидан 3500 дан ортиқ кимёвий маҳсулотлар 
ишлаб чиқарилади. Синтетик каучук, синтетик толалар, пластик массалар, 
синтетик ювиш воситалари, аммиак ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш 
кўлами ниҳоятда кенгайиб кетди. Яқин вақтларгача нефть кимёси олдида 
кимёвий хом ашё сифатида ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан 
ўз ўрнида овқат учун фойдаланиш вазифаси турар эди, бу вазифа 
муваффақиятли равишда ҳал этилмоқда. Агар илгари этил спирт дон ёки 
картошкадан олинадиган бўлса, ҳозирги пайтда у этиленни гидратлаш йўли
билан олинади. Илгари совун пишириш ўсимлик мойлари ва ҳайвон ёғларидан 
фойдаланишга асосланган эди, ҳозирги вақтда парда ҳосил қилувчи моддалар 
ва синтетик ювиш воситалари, синтетик смолалар асосида олинади. Бундай
мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Ҳозирги вақда турли синтезларда 


236 
овқат бўладиган хом ашё ўрнига бошқа нарсалар ишлатишгина эмас, балки 
суюқ углеводородлардан оқсил моддаларни биосинтез қилиш йўли билан 
ҳайвонлар учун озуқа моддалар яратиш имконияти туғилди; яқин келажакда эса 
инсонлар учун ҳам озиқ-овқат бўладиган ана шундай моддалар яратилиши 
эҳтимолдан холи эмас. Биосинтезни микроорганизмларнинг нормал тузилган 
парафин углеводородлардан танлаб фойдаланадиган аэроб формалари амалга 
оширади. 
Микроорганизмларнинг 
ривожланиши 
учун 
парафин 
углеводородлардан ташқари ҳаво ва озиқлантирувчи сувли муҳит ҳам зарур; 
бундай муҳит таркибида азот, фосфор, калий ва магний тузлари ҳамда одатда 
шўр сувда ва денгиз сувида бўладиган микроэлементлар: темир, рух, мис, 
марганец ва бошқа элементлар бўлади. Ҳарорат 25°С атрофида сақлаб 
турилади. Парафинли газойллардан 10% га яқин оқсил витаминли концентрат 
олинади. Бу микроорганизмлар ҳужайрасини ташкил этувчи модда бўлиб, унда 
таркиби жиҳатдан ҳайвон оқсилларига яқин бўлган 50% оқсил бўлади. 
Ҳисоблашлар шуни кўрсатдики, нефть парафин углеводородларидан 
бактериялар ёрдамида оқсил ишлаб чиқариш ҳайвон организмида оқсил ҳосил 
бўлишдан 2500 марта тез содир бўлар экан. Ҳозирги пайтда нефтдан биосинтез 
йўли билан оқсиллар ҳосил қилишга доир катта илмий текшириш ишлари ва 
тажрибалар олиб борилмоқда ва яқин вақтда саноатда оқсиллар ишлаб чиқарила 
бошланади. 1970 йилда МДҲда 1 млн. яқин оқсил — витаминли концентратлар 
ишлаб чиқарилди. Биосинтез процессида оқсил моддалар ҳосил бўлиши билан 
бирга бошланғич парафинли газойлнинг депарафинланиши (парафинининг 
йўқолиши) ҳам содир бўлади; натижада қотиш ҳароратси паст бўлган маҳсулот 
олинади. Олинадиган маҳсулотда оқсиллар билан бир қаторда сувда эрийдиган 
В группа витаминлари ҳам бўлади. Тажрибаларнинг натижалари оқсил 
витаминли концентратлар қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг озиқланиши учун 
муҳим маҳсулот эканлигини ва улар келажакда чорвачиликда кенг кўламда 
ишлатилишини кўрсатди. 


237 
5--§ НЕФТЬ ВА ГАЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ 

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling