234
18-жадвал
Углеводород газлари ва нефть хом ашёси асосий турларини қайта
ишлаш усуллари
Кимёвий синтезда ишлатиладиган хом ашёлар
орасида этилен биринчи
ўринда туради. У АҚШда энг кўп ишлаб чиқарилади, 1965 йилда у ерда 4
млн.тонна этилен ишлаб чиқарилган эди. АҚШда этиленга бўлган талаб йил
сайин 180-200 минг тоннага ортиб бормоқда. Этилен ишлаб чиқариш МДҲда
ҳам тез ривожланмоқда. 1970 йилга келиб мамлакатимизда
этилен ишлатиш
235
1965 йилдагига қараганда деярли уч марта ортди. Унинг энг кўп миқдори этил
спирт, этилен оксид, гликоллар ва пластик массаэтар ишлаб чиқаришга
сарфланади. Этилендан антифризлар, бритувчилар, пластификаторлар,
елимловчи
моддалар, фармацевтика препаратлари ва кўпгина бошқа
маҳсулотлар тайёрланади. Этиленнинг ишлатилиш соҳалари ва унинг
ишлатилиш структурасининг йил сайин қандай ўзгариши 19-жадвалда
кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: