#12 Turkiston o'lkasida Rossiya imperiyasi mustamlaka tuzumi


Download 21.84 Kb.
bet1/11
Sana07.03.2023
Hajmi21.84 Kb.
#1244005
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
tarix davomi


#12 Turkiston o'lkasida Rossiya imperiyasi mustamlaka tuzumi Россия империяси босиб олинган ҳудудларда ўз ҳукмронлигини ўрнатиш ва бошқариш ҳамда мустамлакачиларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган мустаҳкам бошқарув тартибларини жорий этиш учун барча чора-тадбирларни кўрдилар. Чунки бошқарув тизими Россия империя ҳукумати учун муҳим аҳамият касб этиб, босиб олинган жойларда мустамлакачилик сиёсатини олиб боришда асосий таянч ҳисобланган.
Туркистон маъмурияти империянинг бошқа ўлкалари бошқарувидан ўзининг кескин ҳарбийлашгани билан алоҳида ажралиб турган. Россия ҳукуматининг Туркистон ўлкаси учун 1865-1916 йиллар оралиғида ишлаб чиққан ҳамда амалга татбиқ этилган ўнта қонун лойиҳалари (1865, 1867, 1871, 1873, 1882, 1884, 1886, 1908, 1912, 1916 йиллар) да ва уларнинг моддаларидаги адлия, молия, ҳарбий, ички ишлар ва бошқа вазирликлар киритган ўзгаришларда ана шу ҳолат ўз аксини топган.
Тошкент шаҳри босиб олинганидан сўнг 1864-1865 йилларда босиб олинган ҳудудларда Оренбург генерал-губернаторлиги таркибида (1865 й.) ҳарбийлашган маъмурий бошқарув тартибларига асосланган Туркистон вилояти ташкил этилиб, унга генерал-майор М.Г.Черняев губернатор этиб тайинланади. Туркистон вилоятини бошқариш учун 1865 йил 6 августда “Туркистон вилоятини бошқариш тўғрисидаги Муваққат Низом” қабул қилиниб, унга мувофиқ ҳарбий ва фуқаролик ҳокимияти ҳарбий губернатор қўлида бўлимларга бўлиниб, уларни бўлим бошлиқлари бошқарган. Бўлим бошлиғи бир вақтнинг ўзида бўлим ҳарбий коменданти ҳам ҳисобланган. Бўлим бошлиқларига маҳаллий аҳоли устидан назорат қилувчи ва рус амалдорларидан тайинланадиган бошқарувчилар бўйсунган. Шунингдек, бу “Низом” га кўра, Туркистон вилояти губернатори, “бий, оқсақол, раис ва қози лавозимидаги туб жой аҳоли вакилларини эгаллаб турган лавозимига тасдиқлаш, бўшатиш, алмаштириш ваколатига эга бўлган”.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, Туркистон вилоятининг Оренбург генерал-губернаторлиги таркибида бўлиши вақт ўтиши билан турли муаммоларни келтириб чиқарган эди. Шунинг учун ҳам Туркистон вилоятининг узоқда жойлашганлиги, вилоят маъмурияти вакиллари сонининг камчилиги генерал-губернаторлик билан боғланишга, унинг кўрсатмаларини ўз вақтида бажарилишига салбий таъсир кўрсатаётганлиги империя ҳукмрон доиралари ўртасида Туркистон вилоятини Оренбург генерал-гебернаторлигидан алоҳида ажратиш масаласини кун тартибига қўйган эди. 1867 йилда Петербургда Туркистон бошқаруви бўйича тайёрланган “Низом” лойиҳаси махсус комиссия томонидан муҳокама қилиниб, унда Оренбург генерал-губернаторлигидан алоҳида бўлган Туркистон генерал-губернаторлигини ташкил қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. 1867 йил 11 апрелда Александр II томонидан комиссия таклифи маъқулланиб, 11 июлда Жанубий Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг босиб олинган ҳудудларида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилганлиги тўғрисида фармон эълон қилинади. 14 июлда биринчи генерал-губернатор қилиб К.П.фон Кауфман тайинланади.1867 йилги “Низом” лойиҳасида Туркистон ўлкасининг Россия ҳарбий вазирлиги таркибида бўлиши, ўлка ҳарбий ҳокимият орқали бошқарилиши, генерал-губернатор ўлкада жойлашган қўшинга қўмондонлик қилиши, бошқарувнинг қуйи бўғинига ерлик аҳоли вакиллари сайлов орқали сайланиши, ўлка бошқарувини Россия империясидаги мавжуд бошқарув тизимига яқинлаштириб, кейинчалик ўлкани империянинг ажралмас бир қисмига айлантириш, ўлканинг маъмурий – ҳудудий бўлинишида эса империянинг сиёсий, иқтисодий ва стратегик мақсадларидан келиб чиқиб иш тутилиши кўрсатиб ўтилган.

Download 21.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling