Ваҳий – Аллоҳ ўз пайғамбарига юборган диний кўрсатмалардир. Ваҳий фаришталар орқали ёки бевосита Аллоҳ билан роз айтиш (гаплашиш) воситасида бўлиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий қуйидагича бўлган: - Биринчи ваҳий туш орқали номоён бўлган; - Фаришталар ўзи кўринмай туриб, Пайғамбар қалбига керакли нарсаларни етказган; - Ваҳий қўнғироқ овозидек жаранглаб қулоққа чалинган; - Жаброил фаришта одам шаклида (кўпинча Қиблаи Даҳрий кўринишида) пайдо бўлган. Қуръон Аллоҳ ваҳий қилган муқаддас (Таврот, Забур, Инжил) китобларнинг охирги тўртинчиси бўлиб, унинг маъноси «ўқимоқ», «қироат қилмоқ» дир, арабча «қара-а » - ўқимоқ феълидан олинган. Қуръон 114 сурадан иборат. Сура Қуръондан бир бўлак бўлиб, энг ками Кавсар сураси, уч оятдан иборат ва энг каттаси Бақара сураси бўлиб, у 286 оятни ўз ичига олган. Оятлар сони эса Қуръон матнларини тақсимлашнинг турли йўлларига кўра 6204 та, 6232 та, ҳатто 6666 тагача белгиланган. Бу ҳархиллик Қуръон нусҳаларининг бир-биридан фарқли эканлиги эмас, балки ундаги оятларининг турли қироат мактабларининг (уларнинг сони 14 тадан ортиқ) анъаналари бўйича турлича тақсимланганлигини билдиради. 3. Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба. Ҳадис арабча сўз бўлиб унинг луғавий маъноси «сўз, хабар, ҳикоя, янги» кабиларни англатади. Муҳаммад (с.а.в) нинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўриб қайтармаган ишлари ёки у кишига берилган сифатларни, яъни феъл-атворларини, ахлоқларини, ҳаёт йўлларини ўзида мужассам қилган хабар ва ривоятлардир. Ҳадислар ислом дини таълимоти ва қонунлари учун Қуръондан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. Ҳадиси шарифнинг ўзи бир неча қисмга бўлинади, шулардан бири Ҳадиси Қудсийдир. «Қудс» нинг луғавий маъноси тоза, муқаддас. Ҳадиси қудсий Муҳаммад (с.а.в) га Аллоҳ томонидан илҳом берган ёки уйқусида юборган хабарлари бўлиб, «Аллоҳ айтди», «Аллоҳ хабар берди» каби иборалар билан бошланади. Уларнинг маъноси Аллоҳдан бўлиб, ибораси Муҳаммад (с.а.в)никидир. Қуръони Каримнинг лафзи ҳам маъноси ҳам Аллоҳникидир. Ҳадиси қудсий Қуръони Карим билан Ҳадиси Шариф ўртасидаги мақомда туради. (Ҳадиси қудсий «Мавароуннаҳр» Т.1992 й.2-бет). Ушбу Ҳадиси қудсийдан намуналар келтирамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |