2-Маъруза: Микроорганизмларни ўстириш усуллари
Download 3.53 Mb.
|
2 маъруза Саноат микробиологияси 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Staphylococcus aureus
- Микроб - продуцентларни ўстиришнинг икки хил усули маълум : сиртқи
- Ижобий Салбий Микроорганизмларни сиртқи ўстириш
Экишнинг штрих методи
Озуқа муҳитларида Грам мусбат Bacillus anthracis (сиёҳ ранг таёқчалар) - орқа мия суюқлигидан ажратилган намуналарда (бошқа ҳужайралар – лейкоцитлар). Грамм усулида бўяш: Staphylococcus aureus (граммусбат коклар) ва Escherichia coli (грамманфий бациллалар). Микроб биотехнологияси ёки микроорганизмлар технологияси микроорганизм - продуцентларнинг хусусиятларини чуқур ўрганиш асосида олинган билимга асосланади. Продуцент - ҳосилдорлиги ва бошқа технологик хусусиятлари бўйича технологиянинг барча талабларига жавоб бера оладиган микроорганизмдир. Фақатгина у ёки бу микроорганизмни ўсиб, ривожланиши учун мўътадил шароит яратил-гандагина, продуцент керакли миқдорда ва сифатда маҳсулот етказиб бериши мумкин. Микроб - продуцентларни ўстиришнинг икки хил усули маълум: сиртқи ва суюқ озуқа шароитида ўстириш. Қаттиқ муҳитда ўстириш методлари
Ижобий Салбий Микроорганизмларни сиртқи ўстириш технологияси жуда оддий. Бу технологияга асосан микроорганизмлар қаттиқ ёки суюқ озуқа муҳитининг сатҳида ўстирилади. Қаттиқ озуқа муҳити сифатида агар-агардан тайёрланган муҳитлар(арпа ёки буғдой кепаги). Аралаштирилган озуқа муҳити стерил ҳолатда пробиркаларга ёки Петри ликобчаларига, шиша идишларга қуйиб чиқилади. Керакли микроб термостатларга қўйилади ва бу ерда микроорганизмларнинг ўсиши ва ривожланиши бошланади. Арпа ёки буғдой кепаги каби майдаланган, қуруқ озуқалар, барча керакли тузлар ҳамда ўстирувчи омиллар билан аралаштирилади ва намланиб, махсус тўртбурчак шаклдаги идишларга бир текис сепиб чиқилади ва продуцент экилиб, унинг учун керакли бўлган шароитда ўстиришга қўйилади. Мўътадил ҳароратда микроорганизмларнинг ўсиши бир неча кун давом этади. Шундан кейин керакли маҳсулот ажратиб олинади. Микроорганизмларнинг сиртқи ўсиш жараёни маълум бир вақтда тўхтатилганлиги сабабли даврий ҳисобланади. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling