2-мавзу jаmоа shаrtnоmаlаri vа jаmоа kelishuvlаri. Mehnаt shаrtnоmаsining tushunchаsi. Ishgа qаbul qilishni rаsmiylаshtirish. Reja
Жамоа шартномасининг мазмуни ва таркибий тузилиши
Download 44.61 Kb.
|
2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- ахборотга оид
Жамоа шартномасининг мазмуни ва таркибий тузилиши
Жамоа шартномасининг мазмуни деганда социал-меҳнат муносабатларини тартибга солиш мақсадини кўзловчи ва тарафлар келишиб белгилайдиган шартлар (қоидалар) йиғиндиси назарда тутилади. Таркибий жиҳатдан бу шартлар уч турга: а) норматив; б) мажбурий; в) ахборотга оид шартларга бўлиниши мумкин. Норматив шартлар – жамоа шартномаси томонлари ўзаро келишиб белгилайдиган ва мазкур корхона ходимлари учун мажбурий кучга эга бўлган локал норматив ҳуқуқий қоидалар ҳисобланади. Жамоа шартномасининг норматив қоидалари ҳуқуқий масалаларнинг уч гуруҳини ҳал қилишга қаратилган бўлиб, улар: 1) қонун ҳужжатларида бу масалани ҳал қилишнинг жамоа шартномаси тузиш тартиби назарда тутилган бўлса; 2) қонунда нуқсонлар (пробел) мавжуд бўлса ва уларни жамоа шартномаси воситасида ҳал қилиш қонунларга зид келмаса; 3) қонун ҳужжатларининг айрим қоидаларини аниқлаштириш зарур бўлса ва уни жамоа шартномаси орқали амалга ошириш имкони бўлса. Меҳнат Кодекси ва бошқа меҳнат қонунлари жамоа шартномаси норматив қоидалари билан қонунчилик ўртасидаги нисбатни белгилаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 4-моддасида айтилишича: «Ходимлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлари билан белгилаб қўйилади. Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатларда, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шарномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин». Бу қоидалар қўшимча меҳнат таътили бериш, пенсияга устамалар қўшиб бериш, йўл-транспорт харажатларини қоплаб бериш, овқат пулини тўлаш, бошқа қўшимча тўлов ва компенсациялардан иборат бўлиши мумкин. Корхонада мавжуд бўлган зарарли ва оғир ишлар, касблар рўйхати, моддий жавобгар шахслар доираси, меҳнат интизомини қўпол тарзда бузиш тушунчаси ва бошқа кўплаб масалалар жамоа шартномасида назарда тутилиши мумкин. Жамоа шартномасининг мажбурий шартлари тарафларнинг у ёки бу масалага оид аниқ мажбуриятларини, бу мажбуриятларни кўп марта такрор-такрор ижро этилишини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 37-моддасига кўра: «Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин: меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар; нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми; ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш шартлари; иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддати; ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш; корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштиришда ходимларнинг манфаатига риоя қилиш; ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар; ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта; жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш, тарафларнинг жавобгарлиги, ижтимоий шерикчилик, касаба уюшмалари, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига фаолият кўрсатиш учун тегишли шароит яратиб бериш». Жамоа шартномасига бошқа шартлар, шу жумладан ходимлар аҳволини қонунларда белгиланадиган яхшилашга, қўшимча имтиёзлар беришга қаратилган шартлар киритилиши мумкин. Жамоа шартномасининг ахборотга оид шартлари Меҳнат Кодексидан, бошқа қонун ҳужжатларидан олинган нормалардан иборат бўлиб, уларнинг ҳажми кўпайиб кетиши мумкин эмас. Жамоа шартномаси, башарти уни умумий йиғилишда (конференцияда) иштирок этаётганларнинг эллик фоизидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади. Агар жамоа шартномасининг лойиҳаси маъқулланмаса, тарафларнинг вакиллари уни умумий йиғилишда (конференцияда) билдирилган таклиф-истакларни эътиборга олган ҳолда ишлаб такомилига етказадилар ҳамда ўн беш кун ичида умумий йиғилиш (конференция) муҳокамасига қайта тақдим этадилар. Умумий йиғилишда (конференцияда) маъқулланганидан кейин тарафларнинг вакиллари жамоа шартномасини уч кун ичида имзолайдилар. Жамоа шартномаси имзоланган вақтдан эътиборан ёки жамоа шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб кучга киради ҳамда тарафлар белгилаган муддат давомида амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади. Жамоа шартномаси иш берувчига ва мазкур корхонанинг барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади. Корхона қайта ташкил этилганда шу қайта ташкил қилиш даврида жамоа шартномаси ўз кучини сақлаб қолади, шундан кейин тарафлардан бирортасининг ташаббуси билан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Корхона таркиби, тузилиши, бошқарув органининг номи ўзгарган, корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам жамоа шартномаси ўз кучини сақлаб қолади. Корхона мол-мулкининг эгаси ўзгарганда жамоа шартномаси ўз кучини олти ой мобайнида сақлаб қолади. Бу даврда тарафлар янги жамоа шартномасини тузиш ёки амалдагисини сақлаб қолиш, ўзгартириш ва тўлдириш ҳақида музокаралар бошлашга ҳақли. Жамоа шартномаси қайта кўриб чиқилаётганида аввалги жамоа шартномасида ходимлар учун назарда тутилган имтиёзларни сақлаб қолиш ва бошқа шартларни бажариш мумкинлиги тўғрисидаги масала ҳал этилиши керак. Корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва шартлар асосида тугатилаётганда жамоа шартномаси бутун тугатиш ишлари олиб борилаётган муддат давомида ўз кучини сақлаб қолади. Download 44.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling