2-мавзу jаmоа shаrtnоmаlаri vа jаmоа kelishuvlаri. Mehnаt shаrtnоmаsining tushunchаsi. Ishgа qаbul qilishni rаsmiylаshtirish. Reja


Корхоналарда жамоа шартномалари тузилиши қуйидаги тамойилларга таянади


Download 44.61 Kb.
bet2/9
Sana14.12.2022
Hajmi44.61 Kb.
#1001884
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу

Корхоналарда жамоа шартномалари тузилиши қуйидаги тамойилларга таянади:
а) қонунларга амал қилиш шартлиги;
б) тарафлар вакилларининг ваколатлилиги;
в) тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
г) жамоа шартномаси таркибига кирувчи масалалар танланишининг ва муҳокама этилишининг эркинлиги;
д) мажбуриятларни зиммага олинишининг ихтиёрийлиги;
е) олинган мажбуриятлар бажарилишининг таъминланиши;
ж) жамоа шартномаси шартларини бажарилиши устидан назорат олиб борилиши ва жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Жамоа шартномаси шартлари ва унда кўзда тутилган норматив-ҳуқуқий қоидалар тегишли корхона иш берувчиси ҳамда ходимлари учун мажбурий кучга эга. Аммо ундаги қоидалар ходимлар аҳволини қонунда белгиланганидан ёмонлашувини кўзда тутадиган бўлса, унинг қоидалари ўз-ўзидан ҳуқуқий ҳисобланмайди.
Жамоа шартномалари тузишнинг бугунги кунги ғояси қонунлар доирасидан ташқарида, қонунчиликка ва давлат манфаатларига зиён етказмаган ҳолда меҳнат муносабатларини тартибга солишда социал-шерикчиликни кучайтиришга қаратилгандир.


Жамоа шартномаси тарафлари ва шартноманинг
тузилиш тартиби
Жамоа шартномаси тарафлари сифатида бир томондан – ўз вакиллик органи (касаба уюшмаси қўмитаси) орқали корхона меҳнат жамоаси аъзолари бўлган ходимлар, иккинчи томондан эса ўз раҳбар орқали корхона иш берувчиси қатнашади. Жамоа шартномаси тарафи сифатида айрим олинган ходим эмас, балки корхона ёки таркибий бўлим (цех, бўлим ва ҳ.к.) меҳнат жамоаси яхлит ҳолда қатнашади. Ходимлар ёки меҳнат жамоаси жамоа шартномаси қабул қилинишда бевосита қатнашмайди ва бу вазифа касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бажарилади.
Амалдаги меҳнат қонунчилиги нормаларига кўра жамоа шартномаси ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг мажбурий қоидалари (процедураси) назарда тутилган. Музокоралар олиб бориш жамоа шартномаси ишлаб чиқишдаги дастлабки босқич саналади ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 31-моддасига кўра: «Ҳар қайси тараф жамоа шартномаси, келишувини тузиш ва ўзгартириш юзасидан музокоралар олиб бориш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга».
Бунинг учун манфаатдор томон иккинчи томонга ёзма хабар юборади. Тегишли ёзма хабар олганидан кейин етти кун ичида таклифни олган тараф музокораларга кириши лозим. Ходимлар номидан иш берувчи вакили саналувчи шахслар томонидан музокаралар олиб боришга йўл қўйилмайди. Музокаралар олиб бориш жараёнида томонлар ўртасида тортишув юз берадиган бўлса, бу ҳолда тегишли баённома тузилади ва 3 кун ичида келиштириш комиссияси тузилади. Комиссия қарама-қаршиликларни бартараф эта олмаса, ундай ҳолда низони ҳал этиш учун томонлар ўзаро келишиб белгилайдиган органга мурожаат қилинади.
Музокаралар олиб боришда бевосита иштирок этувчи шахслар учун қўшимча кафолатлар белгиланган бўлиб, уларнинг ўртача иш ҳақлари сақланган ҳолда вазифаларини бажаришдан озод қилиб қўйилади. Бўлажак жамоа шартномаси қоидалари ҳақида аниқ музокаралар олиб боришлик учун томонлар тенглик асосида зарур ваколатларга эга бўлган комиссия тузади. Комиссия мустақил равишда иш олиб боради ва иш берувчи унинг самарали ишлаши учун зарур шароитни яратиб беришга мажбур саналади.
Жамоа шартномаси тузишга доир музокараларни олиб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 32-моддасида белгиланган. Қонунда музокаралар чоғида юз берган келишмовчиликларни ҳал этиш, ягона хулосага келиш имкони бўлмаганида муаммони ҳал этиш тартиблари белгилаб қўйилган.
Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси, келишувининг лойиҳасини тайёрлаш учун тарафлар тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган вакиллардан иборат комиссия тузадилар.
Комиссиянинг таркиби, музокараларнинг муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартиби тарафлар қарори билан белгиланади.
Музокараларда иштирок этаётган тарафларга жамоа шартномаси, келишувининг мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама қилишда тўла эркинлик берилади.
Иш берувчилар ва уларнинг бирлашмалари, ижро этувчи ҳокимият органлари касаба уюшмаларига, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига музокаралар учун ўзларидаги зарур маълумотларни беришлари шарт. Музокараларнинг қатнашчилари, музокара олиб бориш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар, башарти ўзлари олган маълумотлар давлат ёки тижорат сири бўлса, уларни ошкор қилмасликлари керак. Бу маълумотларни ошкор қилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Агар музокаралар жараёнида тарафлар ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муросага кела олмаган бўлсалар, баённома тузилиб, унга тарафларнинг бу сабабларни бартараф этиш учун зарур чоралар ҳақидаги тугал равишда баён этилган, шунингдек музокараларни қайта тиклаш муддатига доир таклифлари киритилади.

Download 44.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling