2-мавзу jаmоа shаrtnоmаlаri vа jаmоа kelishuvlаri. Mehnаt shаrtnоmаsining tushunchаsi. Ishgа qаbul qilishni rаsmiylаshtirish. Reja


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 78-моддасига мувофиқ: ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад


Download 44.61 Kb.
bet9/9
Sana14.12.2022
Hajmi44.61 Kb.
#1001884
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 78-моддасига мувофиқ: ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад этиш деб қуйидагилар ҳисобланади:
ушбу Кодекс 6-моддаси биринчи қисмининг талабларини бузиш;
иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган ногиронлар ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни; ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган болалари бўлган аёлларни – тегишлича уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.
Ходимнинг меҳнат фаолияти унинг меҳнат дафтарчасида акс эттириб борилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддасида айтилишича, «Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир».
Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт. Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини ёзиши шарт. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасини ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.
Мулкчилик шаклидан, фаолияти шаклидан қатъи назар барча корхона муассаса ва ташкилотларда меҳнат дафтарчасини юритиш Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 29 январда 402-тартиб рақами билан рўйхатга олинган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномада белгилаб қўйилган.
Меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилганда, яроқсиз ҳолга келганда (йиртилганда, ёниб кетиши ва ҳоказо) унинг дубликати белгиланган тартибда ҳамда муддатда ходимнинг охирги иш жойида берилиши лозим. Янги меҳнат дафтарчаси (ёки дубликати) берилганда иш берувчи ходимдан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорида ҳақ олади. Меҳнат дафтарчаларининг бланкалари белгиланган тартибда ҳисобга олиб борилиши, эҳтиёт қилиб сақланиши ва тўғри расмийлаштирилиши лозим.
Айрим вазифаларда ишлаш учун муайян тоифаларга мансуб бўлган ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномалари, шунингдек меҳнат шартномаларининг бошқа баъзи турлари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу хусусиятларни билиш ва тўғри ҳисобга олиш, уларга тааллуқли бўлган қонунчилик талабларининг эътиборга олиниши меҳнат муносабатлари борасида қонунийликни таъминлашга, ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини самарали тарзда ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Ана шундай ўзига хос хусусиятларга эга бўлган меҳнат шартномалари қаторига ўриндошлар, уйда ишловчилар, танлов ёки сайлов асосида ўз вазифасига тайинланадиган шахслар, муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, уй хизматчилари билан тузиладиган шартномаларни киритиш мумкин.


1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом.

2 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 14 июнда 746-тартиб рақами билан рўйхатга олинган «Мулкчилик шакли, идоравий бўйсуниши, хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар барча корхона, ташкилот, муассасалар учун ички меҳнат тартибининг Намунавий қоидалар»нинг 2-бўлими.

Download 44.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling