2-мавзу jаmоа shаrtnоmаlаri vа jаmоа kelishuvlаri. Mehnаt shаrtnоmаsining tushunchаsi. Ishgа qаbul qilishni rаsmiylаshtirish. Reja
Жамоа келишувларининг мазмунини тарафлар белгилайдилар
Download 44.61 Kb.
|
2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоа шартномалари ва жамоа келишувининг бажарилишини таъминлаш ҳамда улар амал қилиши устидан назорат фаолияти ва жавобгарлик
- Меҳнат шартномаларининг ўзига хос бўлган хусусиятлари ва бир қатор жиҳатлари борки, улар меҳнат шартномасини фуқаролик ҳуқуқий шартномаларидан аниқ фарқлаш имконини беради. Булар қуйидагилар
- Меҳнат шартномаси ва унинг томонлари
Жамоа келишувларининг мазмунини тарафлар белгилайдилар.
Жамоа келишувларида: меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шартлари ва уни муҳофаза қилиш, меҳнат ва дам олиш тартиби; нархларнинг ўзгариб боришига, инфляция даражасига, келишувларда белгилаб қўйилган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми; энг кам миқдори қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган компенсация тарзидаги қўшимча тўловлар; ходимларнинг ишга жойлашишига, уларни қайта ўқитишга кўмаклашиш; экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришда ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш; ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича махсус тадбирлар; давлат корхоналарини хусусийлаштириш чоғида ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш; ногиронлар ва ёшлар (шу жумладан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар) меҳнатидан фойдаланиш мақсадида улар учун қўшимча иш жойлари ташкил этувчи корхоналарга бериладиган имтиёзлар; ижтимоий шериклик ҳамда уч тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш, жамоа шартномаларини тузишга кўмаклашиш, меҳнат низоларининг олдини олиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қоидалар назарда тутилиши мумкин. Жамоа келишувларида бошқа меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қонун ҳужжатларига зид келмайдиган қоидалар ҳам бўлиши мумкин. Тарафлар тамонидан имзоланган жамоа келишуви ва унинг иловалари етти кун муддатида келишув иштирокчиларига, шунингдек билдириш рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли органларига юборилади. Жамоа келишувлари тамонлар келишуви билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Жамоа келишуви тарафлар имзолагач кучга киради ва томонлар белгилаган муддат давомида амал қилади. Жамоа келишувининг муддати уч йилдан кўп бўлмаслиги керак. Жамоа шартномалари ва жамоа келишувининг бажарилишини таъминлаш ҳамда улар амал қилиши устидан назорат фаолияти ва жавобгарлик Жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари бажарилиши лозим. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувини бажариш деганда уларнинг мазмунини ташкил этувчи вазифалар, шартларни амалга оширилиши тушунилади. Юридик нуқтаи назардан жамоа шартномаси ва келишувларни бажарилиши ходимлар ва иш берувчилар ўртасида ижтимоий-шерикчилик кайфиятлари қарор топиши учун ҳуқуқий муҳитни яратиш, социал келишмовчиликларни бартараф қилиш, ишловчилар учун қулай инфратузилмалар яратилишини таъминлаш, ходимлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали тарзда ҳимоя қилишга қаратилади. Жамоа шартномаси томонлар вакиллари имзолаган пайтдан кучга киради ва унда кўрсатилган муддат давомида амал қилади. Унинг энг кўп муддати қонунларда белгилаб қўйилган эмас. Корхона қайта ташкил этилганида қайта ташкил этиш даврида жамоа шартномаси ўз кучини сақлаб колади ва кейинчалик қайта тузилиши мумкин. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувларининг бажарилиши тарафлар вакиллари, меҳнат жамоаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли органлари томонидан текшириб борилади. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувини имзолаган шахслар ҳар йили ёки шартноманинг ўзида кўрсатилган муддатларда ундаги мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақида меҳнат жамоасига (умумий мажлис ёки меҳнат жамоалари конференциясига) ҳисобот бериб туради. Барча поғонадаги жамоа келишувларининг бажарилиши бевосита тарафлар ёки улар ваколат берган вакиллар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли органлари томонидан текшириб турилади. Текшириш вақтида тарафлар бу иш учун керакли маълумотларни тақдим қилишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 34-моддасига мувофиқ жамоа шартномалари ва жамоа келишувлари тўғрисидаги қонунларни бузишда айбдор бўлган шахслар тегишли ҳуқуқий жавобгарликка тортилишлари мумкин. Жумладан, иш берувчининг манфаатларини ифода этувчи шахслар қуйидагилар учун жавобгар бўладилар: 1) жамоа шартномаси, келишувини тузиш, ўзгартириш ёки тўлдириш юзасидан олиб борилаётган музокараларда қатнашишдан бўйин товлаганлик ёки уларни ишлаб чиқиш ва тузиш муддатини бузганлик ёхуд тарафлар белгилаган муддатда тегишли комиссиянинг ишини таъминламаганлик учун; 2) музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси, келишувига риоя этилиши устидан текшириш олиб бориш учун керакли ахборот тақдим этмаганлик учун; 3) жамоа шартномаси, келишуви мажбуриятларини бузганлик ва бажармаганлик учун. Касаба уюшмаси, ходимларнинг бошқа вакиллик органи талабига кўра мулкдор ёки у вакил қилган шахс жамоа шартномаси мажбуриятлари бузилишида ёки бажарилмаслигида айбдор бўлган раҳбарга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриши шарт. Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тариқасида баҳоланади ва қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Яъни, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодексининг 49–моддасига асосан мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши – энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддаси билан фуқароларга берилган меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш, ёлланма меҳнат қилиш ҳуқуқининг асосий ташкилий ҳуқуқий шакли – фуқаро билан иш берувчи ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 72-моддасида келтирилган расмий тарифга кўра: «Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир». Бироқ, ушбу расмий тариф меҳнат шартномасига хос барча жиҳатларни қамраб ололмайди. Чунки меҳнат ҳуқуқи назарияси меҳнат шартномасига фуқаролар меҳнат қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқарилиш шакли, меҳнат муносабатлари юзага келиши ва амалга ошиши асоси ҳамда меҳнат ҳуқуқи фани институтларидан бири сифатидагина эмас, балки ходим билан иш берувчи ўртасида юз берган юридик факт, ушбу фактни ўзида қайд этувчи ёзма ҳужжат ҳамда меҳнат муносабати тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалашнинг юридик воситаси сифатида ҳам қарайди. Меҳнат шартномаси тузилиши воситасида ходим ва иш берувчининг ўзаро муносабатлари индивидуаллаштирилади ҳамда ҳуқуқий тартибга солинади. Фақат меҳнат шартномаси тузилиши йўли билангина фуқаро ходим мақомини олади, меҳнат жамоасига қўшилади, корхона локал меъёрий ҳужжатлари, ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат қонунлари тўла ҳажмда унга татбиқ этила бошланади. Меҳнат шартномаларининг ўзига хос бўлган хусусиятлари ва бир қатор жиҳатлари борки, улар меҳнат шартномасини фуқаролик ҳуқуқий шартномаларидан аниқ фарқлаш имконини беради. Булар қуйидагилар: 1. Меҳнат шартномасига кўра ходим корхонада муайян касб, ихтисос ва малакага оид ишни бажариши, иш берувчи эса ана шундай иш билан таъминлаши лозим. Меҳнат шартномаси мажбурияти предмети ишнинг натижаси ёки кўрсатиладиган муайян хизмат тури эмас, балки тирик меҳнатни ўзи саналади. Ҳар бир ходим меҳнат жамоаси таркибида бўлгани ҳолда бажарадиган ишнинг хусусияти ишлаб чиқариш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли касб, ихтисос доирасида ўзгариб туриши мумкин. 2. Ходим ўз касби, ихтисоси, лавозимига оид ишни корхона ички меҳнат тартибига амал қилган ҳолда бажариши лозим бўлади. Ички меҳнат тартиби деганда ходимларни бир маромда ишлашларини, хавфсиз ва унумли меҳнат жараёнида тегишли меҳнат меъёрлари бажарилишини таъминловчи меҳнат режими назарда тутилади. Бундай меҳнат режими меҳнат қонунлари, қонун ҳужжатлари, корхоналардаги локал меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади. 3. Меҳнат жараёнида ходим иш берувчи фармойишларини бажариши, меҳнат операцияларини унинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда бажариши лозим. Яъни ходим ва иш берувчи ўртасида ўзаро бўйсуниш муносабати мавжуд бўлади. 4. Меҳнат Кодексига кўра (154-модда) иш берувчи ходимга ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар жамоа келишуви ёки шартномасида кўрсатиб қўйилганидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаши керак. Иш ҳақи тўлашга оид шартлар ҳатто ходим рози бўлган тақдирда ҳам қонунларда белгилаб қўйилган энг кам миқдордан кам бўлишига, унинг аҳволини ёмонлашувига олиб келиши мумкин эмас. Шахсга ходим сифатида имтиёз ва енгилликлар берилиши қонунчиликка кўра шахсни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) чиқарилиши, меҳнат дафтарчаси юритилганлиги, ишлаётганлиги ҳақида маълумотнома берилганлиги кабилар билан боғлиқ бўлади. Меҳнат шартномаси ва унинг томонлари Меҳнат шартномаси ҳам ҳар қандай бошқа шартномалар сингари муайян томонлар ўртасида тузиладиган келишувдан иборат. Унинг томонлари бўлиб ходим ва иш берувчи қатнашади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1997 йил 6 сентябрдаги 6/1-сонли «Акциядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисидаги тавсиялари»да айтилишича, ходим деганда меҳнат фаолияти меҳнат шартномаси асосида амалга ошириладиган, муайян ёшга етган жисмоний шахс тушунилмоғи лозим. Аммо меҳнат шартномаси тарафи сифатида иштирок этиши мумкин бўлган жисмоний шахс муайян ёшга етган бўлишидан ташқари (16 ёшга, айрим ҳолларда 15 ёшга ва ҳатто 14 ёшга, қонунда махсус кўрсатиб қўйилган ҳолларда 18 ёшга етган бўлиши) яна бир қатор талабларга ҳам жавоб бериши лозим бўлади. Бу талаблар фуқаро саломатлигининг аҳволи, унинг касб, малака, маълумоти, фуқаролиги ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ бўлади. Масалан, фуқаро 1 ёки 2-гуруҳ ногирони эканлиги ёки саломатлиги аҳволи бўйича талабга жавоб бермаслиги (тиббий кўрикдан ўтказилиб ишга қабул қилиш мумкинлиги белгиланган ҳолларда) уни бир қатор касб ва вазифаларда ишлашлигини, яъни меҳнат шартномаси тарафи бўлишлигини истисно этади. нмаганида улар меҳнат шартномаси тарафи бўлиб қатнашишлари мумкин эмас1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг юқорида эслатилган «Акциядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисидаги тавсиялари»га кўра иш берувчи деганда меҳнат функцияларини бажариш учун жисмоний шахсларни ишга ёллаш ваколати берилган корхона, муассаса, ташкилотлар, шунингдек мустақил балансга эга бўлган таркибий тузилма раҳбарлари тушунилади. Download 44.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling