2-мавзу jаmоа shаrtnоmаlаri vа jаmоа kelishuvlаri. Mehnаt shаrtnоmаsining tushunchаsi. Ishgа qаbul qilishni rаsmiylаshtirish. Reja


Меҳнат шартномасининг шакли, мазмуни ва амал қилиш муддатлари


Download 44.61 Kb.
bet6/9
Sana14.12.2022
Hajmi44.61 Kb.
#1001884
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу

Меҳнат шартномасининг шакли, мазмуни ва амал қилиш муддатлари
Меҳнат шартномаси унда иштирок этаётган тарафларнинг, биринчи навбатда ходимнинг манфаатларини реал ва самарали тарзда таъминлаш мақсадида фақат ёзма равишда тузилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 74-моддасида айтилишича: «Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади». Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий шартномани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорининг 1-иловасида «Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар» баён этилган бўлиб, унда ёзма шаклдаги меҳнат шартномаси (контакрт)ни тузиш пайтида амал қилиниши талаб этиладиган зарурий кўрсаткичлар белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексида (73-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан тасдиқланган тавсияларда кўрсатилганидек меҳнат шартномаси (контракт) зарур шартлар ва қўшимча шартларни ўз ичига олади.
Қуйидагилар меҳнат шартномаси (контракт)нинг зарур шартлари ҳисобланади:
1) иш жойи – ходим ишга қабул қилинаётган корхона, муассаса, ташкилот (унинг таркибий бўлинмаси)нинг номи;
2) меҳнат функцияси – мазмуни лавозим йўриқномалари, малака мажбуриятлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган муайян мутахассислик, малака ёхуд лавозим бўйича иш (раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг ҳамда бошқаларнинг ягона тариф-малака маълумотномаси, малака маълумотномаларига мувофиқ);
3) иш бошланадиган кун – қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради, агар ишнинг бошланиши санаси қайд этилмаган бўлса, ходим шартнома имзоланган кундан кейинги иш кунидан (сменадан) кечикмай ишга тушиши шарт;
4) меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва бошқа шартлар. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори томонларнинг келишувига кўра белгиланади ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши ва энг кўп миқдор билан чегараланиши мумкин эмас.

Download 44.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling