2-мавзу jаmоа shаrtnоmаlаri vа jаmоа kelishuvlаri. Mehnаt shаrtnоmаsining tushunchаsi. Ishgа qаbul qilishni rаsmiylаshtirish. Reja


Ишга қабул қилишда дастлабки синовни қўллаш


Download 44.61 Kb.
bet8/9
Sana14.12.2022
Hajmi44.61 Kb.
#1001884
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу

Ишга қабул қилишда дастлабки синовни қўллаш

Меҳнат Кодексининг 84-моддасида айтилишича: «Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:


ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;
ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши.
Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади. Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар корхона учун белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек, олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди». Дастлабки синов муддати уч ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди.
Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади. Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади. Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин.
Ишга қабул қилишни расмийлаштириш. Меҳнат дафтарчаси ва унинг юридик аҳамияти

Ишга қабул қилишнинг тўғри расмийлаштирилиши ходим ва иш берувчи манфаатларини самарали ҳимоя қилинишига, келгусида турли низолар юзага келишининг олдини олишликка хизмат қилади. Ишга қабул қилиш ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш ваколати берилган иш берувчи мансабдор шахс (корхона раҳбари, унинг ўринбосари) буйруғи билан расмийлаштирилади.


Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқда унинг чиқарилган жойи, вақти, ишга қабул қилинаётган ходимнинг тўлиқ исми, шарифи, фамилияси, у қачондан бошлаб, қайси вазифага ва қанча иш ҳақи тўлаш шарти билан қабул қилинаётганлиги каби муҳим ҳолатлар назарда тутилмоғи лозим. Буйруқ матни танишиб чиқиш учун ходимга тақдим этилади ва ундан танишиб чиққанлиги тўғрисида тилхат олинади.
Корхона раҳбарини ишга қабул қилиш корхона мулкдорининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқ унинг бевосита ўзи ёки у ваколат берган орган томонидан амалга оширилиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъати томонидан 1997 йил 6 сентябрдаги 611-қарор билан тасдиқланган «Акциядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан Тавсиялар»нинг 3.2-бандига мувофиқ жамият ижроия органининг раҳбари таъсис мажлиси (конференцияси) томонидан ўз вазифасига сайланади.
Ижроия органи раҳбари билан акциядорлик жамияти мулкдори (акциядорлар умумий мажлиси) ўртасида меҳнат шартномаси тузилади. Раҳбар билан тузилган меҳнат шартномасини имзолаш ҳуқуқи одатда умумий мажлис номидан ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлган кузатув кенгаши раисига берилган.

Download 44.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling