2-мавзу jаmоа shаrtnоmаlаri vа jаmоа kelishuvlаri. Mehnаt shаrtnоmаsining tushunchаsi. Ishgа qаbul qilishni rаsmiylаshtirish. Reja


Жамоа келишуви томонлари, тузилиш тартиби ва мазмуни


Download 44.61 Kb.
bet4/9
Sana14.12.2022
Hajmi44.61 Kb.
#1001884
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу

Жамоа келишуви томонлари, тузилиш тартиби ва мазмуни
Жамоа келишувлари – бу ходимлар вакиллик органлари ва иш берувчилар вакиллик органлари иштирокида тузиладиган, социал-меҳнат муносабатларини мамлакат, тармоқ ёки минтақа доирасида тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий-норматив актдан иборат. Жамоа келишуви ҳам жамоа шартномаси сингари социал-шерикликнинг ҳуқуқий шакли бўлсада, аммо унинг қўлланилиш соҳаси ва хусусияти ўзгачадир.
Меҳнат Кодексининг 47-моддасида айтилганидек, жамоа келишуви қўлланиш доирасига кўра бош, тармоқ ва ҳудудий (минтақавий) келишувлардан иборат бўлиши мумкин.
Жамоа келишуви тузишдан кўзланадиган асосий мақсад – мамлакат, тармоқ, минтақа миқёсида меҳнат муносабатларини тартибга солишда умумий тамойилларни белгилашдан иборат. Жамоа келишуви тузилишида икки ёки уч томон (марказий ёки маҳаллий давлат органи) иштирок этади.
Бош келишув Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (ходимларнинг бошқа вакиллик органи) ва иш берувчиларнинг республика миқёсидаги бирлашмалари ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан ҳам тузилади. Бош келишув ижтимоий-иқтисодий масалалар хусусида келишиб сиёсат олиб боришнинг умумий принципларини белгилаб беради.
Тармоқ келишувлари тегишли касаба уюшмалари (бошқа ходимлар вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафлар таклифи билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан тузилади. Тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартномалари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг (касбдошлар гуруҳларининг) ижтимоий кафолатларини белгилаб беради.
Минтақавий келишувлар тегишли касаба уюшмалари (бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафларнинг таклифи билан эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳам тузилади. Унда ҳудуднинг хусусиятлари билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш йўллари белгиланди.
Жамоа келишувлари юзасидан музокаралар бошлаш, унинг лойиҳасини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва қабул қилиш тартиблари жамоа шартномалари тузиш тартибларига ўхшашдир.

Download 44.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling