2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


ЭКОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ДАРСЛАРИДА ДИДАКТИК ЎЙИНЛИ


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ЭКОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ДАРСЛАРИДА ДИДАКТИК ЎЙИНЛИ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
З.Р.Тўраева, М.Мирзаолимов, О. Т. Абдиева 
Наманган давлан университети
Маълумки, ҳозирги кунги талимда рақобатбардош кадрлар 
тайёрлаш жараёни бевосита ўқув фаолиятини ҳам замон талабига 
мослашни талаб этаётган ўқув жараёни-замонавий педагогик ва ахборот 
технологиялари билан олиб борилиши-бу таълим сифатини тубдан 
ўзгаришига замин бўлади. 
Шу қатори, олий таълимда ўқитишнинг сифатини ошириш ва 
сўзсиз янги ўқитиш усулларидан қандай фойдаланишга боғлиқ 
бўлмоқда. Янги ўқитиш усуллари талабаларнинг эътиборини таълим 
жараёнига жалб эта билиш муҳим саналади. Бунда албатта талаба
доимий равишда изланиш ва ҳаракатда бўлиши лозим, яъни 
маълумотларни очиши-қайта ишлаши ва олган билимларни аниқ 
масалалар ечишда қўллаши лозим.
Шунингдек, таълим жараёнида дидактик ўйинли технологиялар 
дидактик ўйинли дарс шаклида қўлланилади. Ушбу дарсларда
талабаларнинг билим олиш жараёнини ўйин фаолияти билан 
уйғунлаштирилади. Шу сабабли, талабаларнинг билим олиш фаолияти, 
ўйин фаолияти билан уйғунлашган дарслар дидактик ўйинли дарслар 
деб аталади. 
Экология асослари ўқитишда фойдаланиладиган дидактик ўйин 
фаолияти қуйидаги функцияларни бажаради: 

Дидактик ўйин ҳар доим талабанинг таҳсил олиш фаолиятига 
бўлган қизиқишини орттиради. 

Ўйин 
давомида 
талабаларнинг 
мулоқотга 
киришиши 
коммуникатив - мулоқот маданиятини эгаллашга ёрдам беради. 

Талабанинг дарс давомида ўз иқтидори, қизиқиши билимини ва 
ўзлигини намоён этишга имкон яратади. 

Ҳаётда ва ўйин жараёнида юз берадиган турли қийинчиликларни 
енгишга, мўлжални тўғри олиш кўникмалари таркиб топади. 

Ўйин жараёнида талабаларда ижтимоий меъёрларга мос хулқ-
атворни эгаллаш, камчиликларга барҳам бериш имконияти яратилади. 


332 

Талабаларнинг шахсий хусусиятларига тегишли ўзгартиришлар 
киритилади, яъни ижобий хислат ва фазилатларни шакллантиришга 
замин тайёрлайди. 

Инсоният учун аҳамиятли бўлган қадриятлар тизими, айниқса 
табиий, ижтимоий, маънавий-маданий қадриятларни ўрганишга эътибор 
қаратилади. 

Ўйин иштирокчиларида жамоавий мулоқот маданиятини 
ривожлантириш кўзда тутилади. 

Ўйин мазмуни, бориши, мантиқий кетма-кетлиги, вақт баланси ва 
ўқувчиларнинг муаммоли вазиятларни зудлик билан ҳал этиш, 
мўлжални тўғри олишга ўргатади. 

Ўқитувчи талабаларнинг билиш фаолиятини ўйин фаолияти билан 
уйғун ҳолда ташкил этишда қуйидаги босқичларни назарда тутиши 
лозим: 

Дидактик ўйиндан кўзда тутилган мақсадни аниқлаш ва уни 
амалга ошириш йўлларини белгилаш;

Дидактик ўйин сюжети ва иштирокчилар фаолиятини лойиҳалаш; 

Дидактик ўйинни мақсадга мувофиқ ташкил этиш, унинг мазмуни,
бориши, мантиқий кетма-кетлиги, вақт тақсимоти ва талабалар 
томонидан муаммоли вазиятларни зудлик билан ҳал этишига эътиборни 
қаратиш; 

Ўйин иштирокчиларини рағбатлантириш; 

Олинган натижаларни таҳлил қилиш ва натижаларга мувофиқ 
ҳолда ўйин структураси ва боришига тегишли ўзгартиришлар киритиш. 
Дидактик ўйинли дарслар ўқитиш тизимида муайян ўринни 
эгаллаб, у орқали қуйидаги функциялар амалга оширилади: 

Таълим-тарбия 
бериш 
– 
талабалар 
ўйин 
жараёнида 
ўрганилаётган мавзу бўйича белгиланган билим, кўникма ва 
малакаларни эгаллайди;

Ўйинда иштирок этиш орқали талабаларнинг таҳсил олишга 
бўлган қизиқишини орттириш билан бир қаторда улардаги шахсий 
фазилатларни ривожлантириш; 

Дидактик ўйиндан кўзланган мақсадга эришиш учун талабаларни 
ижодий фаолиятга йўналтириш; 

Талабаларнинг ўзлаштирган билимларини таниш, одатий ва 
кутилмаган вазиятларда назорат ва таҳлил қилиш; 

Талабалар томонидан муайян ролларни бажариш орқали уларни 
касблар билан таништириш ва касбга йўналтириш; 


333 

Дидактик ўйин жараёнида талабалар диалог ва полилог тарздаги 
мулоқотга киришиши орқали уларнинг мулоқот ва нутқ маданиятини 
ривожлантириш. 
Таълим-тарбия жараёнида бу функциялар мажмуа ҳолда амалга 
оширилади, лекин қуйида ўрганиладиган дидактик ўйин турларида 
қайсидир функция устунлик қилади. Масалан, конференция дарсларида 
шахсни ривожлантириш устунлик қилади, ўйин машқларда билимларни 
назорат ва таҳлил қилиш устунлик қилади, қолган функциялар уни 
тўлдиради ва ҳ.к.
Дидактик ўйинли дарсларни талабаларнинг билим олиш ва ўйин 
фаолиятининг уйғунлигига кўра сюжетли-ролли ўйинлар, ижодий 
ўйинлар, ишбилармонлар ўйини, конференциялар, ўйин-машқларга 
ажратиш мумкин. 
Экология асосларини ўқитишда фойдаланиладиган дидактик ўйин 
технологиясининг 
дидактик 
ўйинли 
дарсларнинг 
ўзига 
хос 
хусусиятларини очиб беради. 
Хулоса қилиб айтганда, дарсларнинг дидактик ўйинли шаклда 
тайёрланган ўқув материаллари ўқитишнинг барча шаклларида юқори 
сифат ва самарани кафолатлайди. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling