204 -gurux talabasi Mahdiyeva Shahzodaning “Falsafa” fanidan oraliq nazorat ishi Toshkent-2022 y
Download 46.94 Kb.
|
test
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олийжаноблик
ТРАГИКОМЕДИЯ — трагедия ва комедияга хос хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган драматик жанр. Т. да ҳаёт ҳақидаги барча мезонлар нисбий характерга эга бўлади. Бунда трагедия ва комедия учун одатий ҳол бўлган ўлчовлар мутлақо инкор қилиниши мумкин. Воқеликни трагикомик тарзда қабул қилиш ва тасвирлашда инсоннинг кундалик турмушидаги қатъий ахлоқий қоидалар бузилади. Бу жанрда ижод қиладиган санъаткор воқеликни трагикомик тарзда қабул қилади. Санъаткор мавжуд ижтимоий тузум ва урфодатларни танқид остига олиши, киноя, пичинг, юмор ва сатирадан фойдаланиб, мавжуд фожиавийижтимоий иллатлар устидан истеҳзоли кулиши мумкин. Трагикомедияда ҳар иккала жанрга хос хусусиятлар ўзаро алмашиниб, бири иккинчисининг мавжудлиги шартига айланади. Фожиавий ҳолатлар билан комик персонажлар бир пайтда саҳнага чиқади. Ушбу жанрдаги воқелик тасвири охироқибатда фожиавийлик ўрнини кулги ва кулгили ҳолатлар ўрнини фожиа эгаллаши билан якун топади. Трагикомедия ўзаро зид жанрларнинг диалектик бирлигидан юзага келадиган кулдириб йиғлатиш ва йиғлатиб кулдириш ҳолатлари асосига қурилади. Бу жанрдаги асарлар ўқувчи ёки томошабинни кулдиради ва айни пайтда чуқур тафаккур учун манба бўлиб, ичдан йиғлатади. Инсонни ўз мохиятига ёки ўзи яшаб турган жамиятга теран назар билан қарашга ўргатади. Трагикомедияда воқелик тизими тубдан ўзгариши, кутилмаган муболағали ёки аллегорик эпизодлар ўртага чиқиши мумкин.
Олийжаноблик-Инсондаги энг гўзал сифатлардан бири олийжанобликдир. Олийжаноблик-бир яхшиликни ўзидан бошқада ҳам бўлишини хохлашликдир. Бу сифат инсонларга хизмат қилишга бел боғлаган улкан, ҳимматли кишиларнинг фазилати сифатидир. Олийжаноблик жамият аъзолари орасида ўзаро мухаббатни мустаҳкамлайди. Ҳозирги замон рухий тарбиясининг таъкидлашига, ўзгаларнинг хурсандлиги йўлида ўзини ўринтирмасдан туриб, киши саодатли (бахтли) бўлиши мумкин эмас. Демак олийжаноб инсонлар доимо ўзининг моддий ва маънавий камолоти эвазига ҳақиқий бахтга эришганлар. Шунинг учун Қуръон Карим олийжанобликка чақирган ва олийжаноб инсонларни мақтаган: “Ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, бошқаларни ўзларидан устун кўрадилар. Кимки ҳудбинликдан сақланса катта ютуқга эришганлардан бўлади” (хашр сураси, 9-оят). Мана шу оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Абу Ҳурайра р.з.а шундай дейдилар: “Бир киши Пайғамбаримиз с.а.в ҳузурларига келиб: “Мен қийин аҳволда қолдим”, дейди. Пайғамбаримиз хотинлари ҳузурига одам юбориб, бу кишига бериш учун бирор нарса бормикан, деганларида ҳеч нарса топилмади, шунда Пайғамбаримиз мана шу кишини бу кеча меҳмон қилиб:- “Аллоҳнинг раҳтамига эришаман деган киши бормикан дедилар. Шунда- Абу Талха исмли сахоба: “Мана мен, эй расулуллох с.а.в.-дедилар-ва у кишини уйларига олиб бориб хотинларига: “Аллоҳ расулининг мехмонини зиёфат қил”-дедилар. Шунда хотинлари: “Уйда болаларнинг овқатидан бошқа ҳеч нарса йўқ”, деди. Абу Талха: “Болалар овқатланмоқчи бўлишса бир амаллаб ухлатиб қўй, чироғини ўчирда, овқатни олиб кел. Бу кеча пайғамбаримизнинг мехмонини хурсанд қилайлик”, -деди. Абу Талханинг хотини шундай қилди. Эрталаб ҳалиги мехмон Пайғамбаримизнинг олдиларига бордилар, шунда пайғамбаримиз: “Аллоҳ таъоло Абу Талха ва унинг хотинидан таажжубда қолди ва улар ҳақида мана бу оятни тушурди” деб юқорида келган (ўқилган) оятни ўқиб берган эканлар. Бу воқеа муқаддас Ислом дини мусулмонлар қалбига солган тарбия нақадар чуқур эканлигини кўрсатади. Шунинг билан бирга жамият манфаати учун олийжанобликни аҳтариб юрганларга йўл кўрсатади. Download 46.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling