3-to’plam 29 may 2022
Калит сўзи: тарбия,оила, , урф-одатлар, расм-русумлар
Download 357.62 Kb. Pdf ko'rish
|
35-19-PB
Калит сўзи: тарбия,оила, , урф-одатлар, расм-русумлар
Тарихдан маълумки, ўзбек халқи бой маънавий, мада-ний қадриятларга эга. Ана шу қадриятлар, урф-одатлар, расм-русумлар ва тарбия усуллари орқали боболаримиз, момоларимиз фарзандларини одоб-ахлоқли этиб вояга ет-казишган. Миллий қадриятлар руҳида тарбияланган фар-зандлар ақл- заковат, меҳр-оқибат, халқпарварлик, жасур-лик ва мардликда ном қозонган. Хабарингиз бор, халқимиз кейинги йилларда европача турмуш тарзини бошидан кечирди. Бир неча минг йиллик урф-одатлар, расм-русумлар, анъаналар ва миллий тарбия усуллари ўрнига Ғарб маданияти кириб келди. Улар баъзан тазйиқ орқали ҳам сингдирилди. Натижада халқимиз тари-хан шаклланган бой маданий ва маънавий меросидан, оила-вий тарбия усулларидан мосуво бўлишгача борди. Назаримизда, бундай ҳолат, бугунги кунда ўзбек оила-ларидаги тарбия самарасига қайсидир маънода салбий таъ- сир кўрсатиб, оилавий тарбиянинг таъсирчанлик ролини пасайтирмоқда. Натижада ота-оналар ва болалар ўртасида-ги муносабатлар кескинлашди. Оилаларда меҳр-оқибат, ки-чикларга иззат, катталарга ҳурмат камайиб борди. Бу охир оқибат атрофга, жамиятга ҳам таъсир эта бошлади. Шу бо- исдан бўлса керак, бугун жамоат жойларида ёшларнинг www.pedagoglar.uz 29-son 3 –to’plam may 2022 Sahifa: 178 ўзини тутишлари, муомала муносабатлари баъзан киши-нинг ғашини келтира бошлади.Табиийки, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ота-оналар ва маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчилари, педагогик жамоалар, ота-оналар, васийлик ва ҳомийлик ташкилотлари мутахассислари, ба-лоғатга етмаган ёшлар билан ишлаш тузилмалари ва жамо-атчилик ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда олиб бо-риш талаб этилади. Мазкур услубий қўлланма “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармалари, шаҳар ва ту-ман бўлимлари, Марказ ҳузуридаги махсус ўқув курсла-ри ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хо-тин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги комиссиялараъзолари, оилашунос ўқитувчилар, ота-оналар ва барча қи-зиқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, ёшлар ўртасида тар-бия бузилиши ҳамда тарбияси оғир болалар билан ишлаш жараёнида қўллаш мумкин бўлган зарурий психологик-пе-дагогик тавсияларни ўз ичига олган. Оиланинг асосий ижтимоий, маънавий, ахлоқий ва пси-хологик вазифаларини қисқача таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, болада шаклланадиган барча ҳиссий, руҳий туй-ғулар: меҳрибонлик, оқибатлилик, ўзига ва атроф-муҳит-га нисбатан масъулиятлилик куртаклари оилада намоён бўлади. Оила ўз вазифасини лозим даражада амалга оши-риши учун уни тегишлича, маърифий-методик қуролланти-риш, ижтимоий-маънавий тадбирларни ўтказиш йўли би-лан унга ёрдам бериб бориш зарур. Қолаверса, маънавий етук оила – маънавий юксак жа-мият таянчидир. Оила урф-одатлари, шажараси, анъана-лари, ахлоқий-маънавий қадриятларни фарзандлар онгига сингдириш, ҳар бир кишини касб-ҳунар малакалари би-лан қуроллантириш маънавий баркамолликни тарбиялаш- нинг асосидир. Шундай экан, жойлардаги хотин-қизлар, ёшлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling