4-мавзу. Араблар ва Марказий Осиёнинг бошқа ўрта аср давлатлари ҳукмронлиги даврида амал қилган солиқлар


Кўчманчи чорвадор халқларнинг солиқ мажбуриятлари


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
5 мавзу Ўзбек хонликлари давридаги солиқ муносабатлари

Кўчманчи чорвадор халқларнинг солиқ мажбуриятлари

Шайбонийлар давлатига тобе бўлган, асосан кўчманчи чорвачилик
билан шуғулланадиган халқларнинг мажбуриятлари асосан икки
турда, яъни ишлаб бериш ва аниқ ўрнатилган солиқларни тўлаш
тарзида эди.

Улар ҳарбий юришлар вақтида ўз от-улови, яроғ-аслаҳаси, озиқ-
овқати билан бирга келиб, вақти-вақти билан хўжайинларини йўқлаб
туришлари лозим бўлса,

тинчлик вақтларида оддий кўчманчилар ўзлариники билан бирга
хўжайиннинг чорваларини ҳам боқиб,

бир жойдан иккинчи жойга кўчганда бошқа хўжалик ишларида ҳам
уларга ёрдам бериш мажбуриятига эга бўлганлар.


Кўчманчи чорвадор халқларнинг солиқ мажбуриятлари

Доимий тўланадиган белгилаб қўйилган солиқ ва йиғимлар асосан
қуйидагилар бўлган:

Ясоқ (қубур ясоғи) – бу солиқ чорва молларидан олинадиган солиқ
бўлиб, чорванинг 1/100 қисми ҳажмида олинган, кейинчалик ўтроқ
аҳолига ҳам ёйилиб, юз бош ҳайвондан 70 танга ундирилган.

Закот ва савойим закот. Закот – хонларнинг шахсий хазинаси учун
чорва бошидан ундириб олинадиган солиқ. Унинг ҳажми бўйича
маълумотлар кам. Савойим закот эса ҳар қирқ чорва бошидан бирни
ташкил этган. Шаҳар ва қишлоқларнинг ўтроқ аҳолисидан олинганда
эса даромаднинг 1/10 қисми миқдорида ундирилган.


Кўчманчи ва ўтроқ халқларнинг солиқ мажбуриятлари

Ошлиғ – озиқ-овқат солиғи бўлиб, бу ҳам асосан ўтроқ аҳолидан уруш
ҳаракатлари бораётган даврда қўшинни сақлаб туриш учун
тўпланган йиғим бўлиб, уни доимий бўлмаган йиғим ёки солиқ деб
ҳисоблаш мумкин.

Тағор – бу ҳам озиқ-овқат солиғи бўлиб, қўшиннинг таъминоти учун
сарфланган.

Ҳукмдорлар тағорни ўзлари хоҳлаган миқдорда тўплаганлар.

Масалан, Шайбонийхоннинг 1509 йилдаги қозоқ бекларига қарши
юришида Туркистон вилояти аҳолисига 50 минг кишидан иборат
қўшин таъминоти учун бир ойга етадиган даражада тағор солиғи
солинган.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling