4-мавзу. Араблар ва Марказий Осиёнинг бошқа ўрта аср давлатлари ҳукмронлиги даврида амал қилган солиқлар


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/15
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
5 мавзу Ўзбек хонликлари давридаги солиқ муносабатлари

«ҳимоят» солиғи кишини диққатини тортади.

Унга кўра амирлар ва беклар томонидан чорвадорларни ўз ҳимоясига олиш, 
ўзига қарашли яйловларни уларга фойдаланишга бериш эвазига
ундирилган солиқ «ҳимоят» деб аталган.

Ҳужжатларда Жўйбор хўжаларидан айнан Хўжа Тожиддинга шундай солиқ
тўлаб турилганлигини тасдиқлайдиган маълумотлар бор.


Молиявий суиистеъмолчиликлар

Тарихий манбаларда давлатда таъсири кучли бўлган оталиқларнинг ҳатто улус 
хонлари ваколатларини ўзлаштириб, йиғилган солиқларни талон-тарож
қилганликлари ҳақида маълумотлар учраб туради.

Бунга дастлаб Термиз ҳокими (1584 йилдан Ўратепа ҳокими) Маҳмуд
Султоннинг Хўжа Саъдга ёзган хатида келтирилган маълумотлар гувоҳлик
беради.

Хатда келтирилишича, Хуши Жалойирни Абдуллахон унга оталиқ қилиб
тайинлашга бир йил ҳам бўлмасдан, у барча давлат ишларини, ҳатто ҳоким
хонадонини бошқариш саркорлиги ишларини ҳам ўз қўлига олади.

Вилоятдан тўрт йил мобайнида тўпланган муқаррари, ихражот, ошлиғ, мол 
(жиҳот) каби солиқ ва йиғимларни ўзлаштириб олганлиги, бунинг натижасида
вилоятнинг хонавайрон бўлганлигини Абдуллахонга етказиш сўралган.


2. Хоразм хонлигида амал қилган солиқлар ва йиғимлар.

Шайбонийлар ҳукмронлигидан ажралиб чиқиб, 1512 йилда мустақил 
Хоразм хонлиги фаолият бошлайди.

Хоразм хонлигида ҳам олиқ-солиқлар масаласи муҳим ахамият касб 
этган.

Хонлик ташкил топган дастлабки даврларда ўлпон йиғиш учун ҳокимлар 
(округ ҳукмдорлари), уларнинг ноиблари ёки қозилар масъул бўлган.

Улар ҳузурида божмонлар (бож йиғувчилар) ва закот йиғувчилар, агар 
ўша ерда давлат ерлари ҳам бўлса, мушрифлар (натура билан 
тўланадиган ўлпонларни йиғувчилар) ҳам хизмат қилганлар.

Қишлоқларда маъмурий миршаблик таркибидаги барча ишлар билан 
оқсоқоллар шуғулланиб, улар аҳолидан ўлпонлар ҳам йиғишган.


Хонликларнинг умумий харитаси 



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling