4-мавзу. Араблар ва Марказий Осиёнинг бошқа ўрта аср давлатлари ҳукмронлиги даврида амал қилган солиқлар


Ўтроқ аҳолининг асосий солиқлари: хирож ва танобона


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/15
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
5 мавзу Ўзбек хонликлари давридаги солиқ муносабатлари

Ўтроқ аҳолининг асосий солиқлари: хирож ва танобона

Шайбонийлар даврида давлат ерлари деҳқонларга муддатсиз
меросий фойдаланишга берила бошланган.

Берилган ерлардан қоидага кўра деҳқонлардан ҳосил миқдорига
қараб хирож (давлат солиғи), экилган ернинг ҳажмига қараб эса
танобона солиқлари ундирилган.


Жарималар деб аталган йиғимларга қуйидагилар кирган: 

Сўғим – кўчманчилар қишда истеъмол қилиш учун ҳар йили кузда ўз
чорвасининг бир қисмини сўйиб олганлар. Буни «сўғум-сўюв» деб
аташган. Ана шу вақтда ҳар бир хонадон (чодир, ўтов) хонга ва ўз
хўжайинларига унинг сўғуми учун яхши боқилган бир чорва молини
берган.

Шибоғу (сибоғу) – хонлар ва ўғлонлар бир жойдан иккинчи жойга
кўчиб ўтаётганларида овулларнинг аҳолиси уларга озиқ-овқат тўплаб
берган, у кўпинча пиширилган гўштдан иборат бўлган.

Совурин ва пешкаш – шибоғуга ўхшаш, лекин у одатда қимматбаҳо
буюмлар, пул, от ва қорамоллардан иборат бўлган. Ҳатто китоблар
(масалан, Қуръоннинг нодир нусхалари), қуллар ҳам пешкаш (тортиқ) 
қилинган. Совурин ҳам пешкаш сингари бўлиб, у кўпинча мағлуб
халқдан ғолиб чиққан хонга тортиқ шаклида қаралган.


Дастлабки шайбонийлар вақтидаги солиқ тизими кейинчалик форсий
номланган қуйидаги солиқлар билан тўлдириб борилган

молу жиҳот – маҳсулотдан (ҳосилдан) олинадиган ер солиғи;

миробона – мироб (сув амири) фойдасига кўп қисми маҳсулот сифатида
ундириладиган мажбурият;

ках – армия эҳгиёжлари учун пичан ва ем ундириш;

тарҳ – хазинага тегишли бўлган омборлардан аҳолининг мажбурий тарзда
дон ва бошқа маҳсулотларни оширилган нархларда мажбурий сотиб олиши
(худди Ғарбий Европа феодалларининг баналитет ҳуқуқига ўхшайди) ҳамда
деҳқонларнинг ўз маҳсулотларини хазинага арзон баҳоларда сотиши;


Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling