Демак, бошқарувда иштирок этиш шакллари ҳар хил бўлиши мумкин, аммо мулк эгалари ва ишловчилар манфаатлари ўртасидаги мутаносиблик топилиши керак.
Меҳнат Кодексида ходимларни ташкилот бошқарувида (бевосита ёки ўзларининг ваколатли идоралари орқали) баъзи бир иштирокларини кўзда тутади. Ходимларни ташкилот бошқарувида иштирок этишларининг асосий шакллари қуйидагилардан иборат:
ушбу Кодекс, жамоавий шартнома тамонидан кўзда тутилган ҳолларда ходимларнинг ваколатли идоралари фикрини ҳисобга олиш;
ходимларнинг ваколатли идораларининг иш берувчи билан меҳнат ҳуқуқлари меъёрларига эга бўлган маҳаллий меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш масалалари бўйича маслаҳатлашувларни ўтказиш;
иш берувчидан ушбу ташкилот ходимлари манфаатларига бевосита тегишли бўлган масалалар бўйича ахборотларни олиш;
иш берувчи билан ташкилотнинг иши ҳақидаги масалаларни муҳокама қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
жамоавий шартномалар ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этиш.
Бундан ташқари, ходимлар вакиллари иш берувчидан қуйидаги масалалар бўйича ахборотлар олиш ҳуқуқига эга:
ташкилотни қайта ташкил қилиш ва тугатиш;
ўз орқасидан ходимлар меҳнат шароитларни ўзгаришини олиб келувчи;
технологик ўзгаришларни киритиш;
ходимларнинг касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш;
ушбу Кодекс, республиканинг бошқа қонунлари, таъсис ҳужжатлари ва жамоавий шартнома томонидан кўзда тутилган бошқа масалалар бўйича.
Ходимлар вакиллари яна ушбу масалалар бўйича ташкилот бошқаруви идораларига тегишли таклифларни киритишлари ва уларни кўриб чиқишда кўрсатиб ўтилган идоралар мажлисларида иштирок этишлари мумкин.
Nizolar va ularni boshqarish
Кўпинча меҳнат жамоаларида у ёки бу низоли вазиятлар даврий равишда вужудга келади.
Низо – бу икки ёки кўпроқ томонлар, яъни аниқ шахслар ва гуруҳлар ўртасидаги ҳақиқий курашдир, бунда ҳар бир томон ўзининг нуқтаи назари ёки мақсади қабул қилинишига эришишга ҳаракат қилади.
Шундай фикр борки, низо бу ҳамма вақт ҳам исталмаган ҳодиса, ундан қочиш ва уни вужудга келган пайтдаёқ дарҳол ҳал қилиш керак. Амалда низо ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошишига олиб келувчи вазифавий ёки гуруҳли ҳамкорлик ва улар фаолиятининг самарадорлигини пасайишига олиб келувчи аксвазифавий бўлиши мумкин. Aниқроғи, низолар ҳам ижобий ва ҳам салбий вазифаларни бажаришлари мумкин (8.3. жадвал). Низоларнинг у ёки бу вазифаларининг устунлик қилиши асосан уларни бошқаришга боғлиқдир.
Nizolarning vazifalari 8.3-jadval
Do'stlaringiz bilan baham: |