5- mavzu. Tashkilot xodimlarini boshqarish va korxona qudratini boshqarish


Download 395.81 Kb.
bet10/18
Sana17.06.2023
Hajmi395.81 Kb.
#1541731
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
5-лекция

Вазифаларнинг ўзаро боғликлиги. Низо бир одам ёки гуруҳ вазифани бажаришда бошқа одам ёки гуруҳга боғлик бўлган барча ерда мавжуд бўлади.


Мақсадлардаги фарқлар. Корхона борган сари ихтисослашаётган бўлинмаларга бўлинган вақтда низоли вазиятлар вужудга келади. Улар ўз мақсадларини ўзлари шакллантирадилар ва уларга эришишга, бутун ташкилот мақсадларига эришишга қараганда кўпроқ эътибор қаратади.


Вазият ва фикрларни баҳолашдаги фарқлар. Қандайдир вазият ҳақидаги тасаввур маълум максадга эришиш истагига боғлиқдир. Вазиятни объектив баҳолашнинг ўрнига, одамлар, уларнинг фикрларига кўра, фақат ўзларининг гуруҳлари ва шахсий эхтиёжлари учун қулайроқ вазиятнинг муқобиллиги ва жиҳатларини куриб чиқишади. Масалан, қўл остидаги киши ўзини ҳамма вақт ҳам ўз фикрини ифодалаш ҳуқуқига эга деб ҳисоблайди, раҳбар эса, қўл остидаги киши фақат ундан сўралган пайтдагина ўз фикрини ифодалаш ҳуқуқига эга деб ҳисоблайди.


Одатлар ва ҳаёт тажрибасидаги фарқлар. Ҳар хил ҳаёт тажрибаси (маълумот, иш стажи, ёши ва ижтимоий таърифлар)га эга одамлар ҳамма вақт ҳам тўлиқ ўзаро бир бирларини тушунишга эриша олмайдилар. Уларнинг ҳамкорлик қилишларида низолар вужудга келади.


Қониқарсиз коммуникацион алоқа. Aхборотларга эга бўлмаган ходимлар вазият ёки бошқаларнинг нуқтаи назарини тушина олмайдилар ва бу низонинг сабаби бўлади.


Булардан ташқари.
1. Ходимларнинг лавозимли йўриқномалари, ҳамда бўлинмалар ҳақидаги қоидаларнинг йўқлиги, ноаниқлиги ёки такрорланиши.

  1. Ходимнинг ҳуқуқлари, унинг фаолият натижалари учун жавобгарлигининг мутаносиб етарли эмаслиги.

  2. Жамоа аъзолари меҳнатини баҳолашнинг ўйлаб кўрилмаган мезонлари.

  3. Меҳнатни ёмон ташкил қилиниши ва шароитлари.

  4. Раҳбарлик лавозимига янги келган одамда раҳбарлик

фаолияти, одамлар билан ишлаш қобилияти ва кўникмалари
етишмаслиги. Бундай раҳбар одамларни уюштира олмайди.

  1. Шахснинг атрофдагилар билан тўқнашувга берилувчи

барқарор сифатлари, характери аломатларининг мавжудлиги,
масалан ўз сўзида қаттиқ туриб олишга мойиллик,
бошқаларнинг камчилигига чидамаслик, ўзини ўзи танқид
қилишни пасайиши, манманлик ва тарбиясизлик.



Download 395.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling