Ташкилотнинг ходимларга бўлғуси эҳтиёжларини режалаштириш:
ташкилотнинг ишлаб чиқариш дастури;
маҳсулотни ишлаб чикариш(сотиш)ни режалаштириш стратегияси;
ташкилотнинг ходимлар билан таъминланганлиги, унинг тузилиши ва сифати;
Ташкилот ходимларининг танлаш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни олиши мумкин:
ташкилотнинг ходимларга эҳтиёжи режасини ишлаб чиқиш;
ишчи кучи бозорининг ҳақиқий мониторинги;
менежер томонидан ходимлар бўлимига буюртмани тузилиши;
номзодга талабларни белгиланиши;
компаниянинг ичидан ва ташқарисидан қидириш;
ходимларни танлаш;
ходимларни баҳолаш.
Ходимларни танлашнинг ички ва ташқи манбаалари мавжуд: масалан, қуйидагилар ходимларни танлашнинг ташки манбалари ҳисобланади:
ОЎЮ, коллежлар;
ишга жойлаштириш бўйича вакилликлар;
оммавий ахборот воситалари;
интернет.
Ходимларни танлашнинг муҳим босқичи ходимни малакали танлаб олинишидан иборат бўлиб, у ўз ичига қуйидагиларни олади:
ходимлар коммиссиясини ташкил қилиш;
уни эгаллаши керак бўлган одамга лавозим ва талабларни баён қилиш;
оммавий ахборот воситаларида танлов ҳақида эълон қилиш;
номзодларнинг саломатлиги ва ишлаш қобилиятини тиббий текширувдан ўтказиш;
ҳар бир номзодни баҳолаш;
номзодларни рейтинг бўйича мажмуавий баҳолаш;
бўш лавозимга номзодларни танлаш бўйича ходимлар комиссиясининг хулосаси;
ловозимга тасдиқлаш, шартнома тузиш;
ходимлик ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ходимлар бўлимига топшириш.
Ходимларни ёллаш қидириш ва танлаб олишнинг якуний палласи бўлади. Ёллаш жараёнида иш берувчи ва ёлланма ходим ўртасидаги бўлғуси муносабатларнинг якуний аниклаб олиниши содир бўлади, у Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, муассасавий ва бошқа ҳужжатлар асосида қурилади. Ходимларни ёллаш номаълум муддатга, маълум муддатга ва маълум ишни бажариш вақтига меҳнат шартномаси (контракт) билан расмийлаштирилади.
Ходимнинг корхонага мослашувини қидириш, танлаб олиш ва ёллаш бўйича ишнинг муваффақиятлилигининг ўзига хос индикатори бўлади. Мослашишнинг бир неча жиҳатларини ажратиш мумкин.
-психофизиологик, яъни янги психологик ва физиологик юкламаларга мослашиш;
-ижтимоий психологик, яъни ҳулқ ва ўзаро муносабатларнинг янги меъёрларига мослашиш;
-ташкилий, яъни умумий ташкилий тузилмада ўзининг ташкилий мавқеини топиш;
-касбий, яъни касбий билимлар ва кўникмаларни талаб қилина- ётганларгача етказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |