5- mavzu. Tashkilot xodimlarini boshqarish va korxona qudratini boshqarish


Download 395.81 Kb.
bet17/18
Sana17.06.2023
Hajmi395.81 Kb.
#1541731
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
5-лекция

Тўртинчи белгиси. Корхона салоҳиятини амалга оширишнинг даражаси ва натижалари (яратилган маҳсулотлар ва даромадларнинг ҳажми) тадбиркорлик йўналишининг шакли ва корхонанинг унга мос келувчи ташкилий тузилмаси билан белгиланади. Масалан, ИБМ 1981 йилда мавжуд ташкилий тузилма ўзини оқламай қолганлигини тушуниб, марказлашган тузилмани тугатган ҳамда тижорат доирасида бир бири билан рақобатлаша оладиган 14 мустақил бирликлар – компанияларни шакллантирган. Бу фирма ичидаги тадбиркорликни ривожланиши ва умуман ИБМнинг фойдасини кўпайишига олиб келган. Энди улар нафақат "фойда марказлари", балки "янгилик киритишлар маркази" сифатида ҳам фаолият юритиб, муваффақият қозомоқда.

Хорижий бизнес амалиётида яқин яқингача бу тўртта белгиларни, яъни корхоналарнинг "иқтисодий салоҳияти"ни бирлаштирувчи тушунча мана нима учун юзага чиқмаган. Технологик юксалиш пайтида устиворлик асосий капитал: машиналар, дастғоҳлар, ускуналар ва бошқа моддий-ашёвий ресурслар турларида бўлган. Кейин эса техник омилдан катта самара олиш имкониятлари тугаши билан асосий эътибор инсон капиталига, ходимларнинг қобилиятига, уларнинг шахсий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга қаратилган.


Бундай стратегия компанияга техник-технологик имкониятлар тугаган бўлиб кўринган пайтда ҳам катта даромад келтирган. Шунинг учун бугун муваффақият қозонаётган компаниянинг иқтисодий салоҳияти модели қуйидагича кўринади:




Иқтисодий салоҳият = инсон капитали + асосий капитал + + айланма капитал

Илғор бизнесменлар иқтисодий салоҳиятнинг барча кўрсатиб ўтилган элементларини, инсон капитали ва асосий капитални мувофиқлашувида ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятининг муваффақиятига "калит"ни кўрадилар. Йирик бизнес доираларида катта обрўга эга Ли Якокканинг фикрича "Барча хўжалик операцияларини пировардида учта сўз туради: одамлар, маҳсулот, фойда. Биринчи ўринда одамлар туради. Агар сизда ишончли жамоа бўлмаса, қолган омиллардан жуда кам нарса қилиш мумкин".


Пулни ҳисоблашни билувчи хорижий бизнесменлар ўз тажрибаларида иқрор бўлганки, инсон капиталига маблағ қўйиш (малака оширишга, таълимга, соғлиғини сақлашга, фирма ҳисобидан бўш вақт ва дам олишга харажатлар) компания даромадларини кўпайтиради ва маҳсулот ва хизматлар рақобарбардошлигини оширади.


Бизда бугун иқтисодий салоҳият моделидан фойдаланиш соҳасида корхоналаримизда қилинадиган ишлар ҳозирча орзу қиладиган ҳолатдадир. Хорижий бизнесда иқтисодий салоҳият моделидан ташқари инсонпарварлик, иннавацион, илмий-техник ва молиявий салоҳият моделларидан ҳам фойдаланиш кенг йўлга қўйилган.


Бежизга Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 3-, 4-, 5- ва 6-йўналишларида инновациявий фаолиятни такомиллаштириш, инвестиция жараёнлари самарадорлигини ошириш эвазига юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, инсон капиталини юксалтириш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш ва ижтимоий соҳа ривожини таъминлаш асосида мамлакат, тармоқлар, соҳалар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий салоҳиятини кўтариш зарурлигини тушуниш вақти келаганлигини таъкидлаш жоиз.


Корхонанинг иқтисодий салоҳияти бозорлардаги рақобат курашида амалга оширилади. Уни амалга оширилишининг муваффақияти кўпроқ менежерларнинг санъати, уларнинг билимлари, тажрибаси ва касбий маҳоратига боғлиқ. Бизнеснинг мураккаб дунёсида бундай ўзини ўзи баҳолаш етарли эмас. Аммо муваффақият ва муваффақиятсизликларнинг сабабларига мустақил экспертлар, маслаҳатчилар ва рақибларнинг кўзлари билан қараш ва солиштириш учун махсус ишлаб чиқилган стандартлардан, яъни эталон учун қабул қилинган ҳар хил корхоналар, соҳалар ва бошқалар салоҳиятилари рақобатбардошлигининг баҳоларидан фойдаланиш зарурдир. Бу ҳолда ютуқларни ўзи томонидан баҳолашга аниқлик, тузатишлар киритилади ва у энди корхонанинг бозор тизимидаги ҳақиқий ҳолатига мос келади.


Қадимгиларнинг айтишларича, дунёни бошланишида сўз ётади. Муваффақиятли бизнеснинг асосида нима ётади? Бизнес стратегия (узоқ муддатли мақсадлар)ни белгилашдан, яъни жамиятда қабул қилинган ва мустаҳкамланган қонунлар, аҳлоқий меъёрлар, истеъмолчиларнинг руҳий қарашлари, миллий анъаналар ва ҳ.к. кўринишидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа стандартларни ҳисобга олиш билан каттароқ даромад олишга имкон берувчи ресурслар(ходимлар, моддий-ашёвий ва бошқалар)ни мувофиқ танлаб олишдан бошланади ва унинг асосида тактика ишлаб чиқилади.


Умуман жамият нуқтаи назаридан муваффақиятли бизнес солиқли бюджет тушумлари ва ижтимоий фондларни шакллантиришда фаол иштирок этиш, ҳамда даромадлар ва харажатларнинг фаол баланси билан рақобат қилишга қаратилган. Бундай стратегияни амалга оширувчи корхоналар нафақат рақобатбардош салоҳиятга эгалар, балки давлатнинг иқтисодий қудратини оширадилар. Ғарбда улар ўзларини ўстирган мамлакатларинг фахри бўладилар, уларнинг менежерлари эса - энг машҳур ва номи чиққан кишилардир.


Жаҳон амалиётида корхона фаолиятининг асосий натижалари даромадлар категорияси билан белгиланади. Иқтисодий тилда бу - соф фойда (солиқлар ва ижтимоий фондларга иҳтиёрий тўловлар тўланганидан кейин корхона ихтиёрида қоладиган фойда), ишлаб чиқаришда яратилган қўшилган қиймат (сотилган товарлар қиймати минус харид қилинган товарлар ва хизматлар қиймати), ялпи даромад (ижтимоий тўловларни ўз ичига олувчи иш ҳақи фонди ва плюс - балансли фойда). Барча даромадлар корхона ихтиёрида қолувчи даромадлар ва ундан солиқлар, ренталар, тўловлар, субсидиялар, бадаллар, ҳайриялар, ҳамда рақобат натижасида (нархдаги ён беришлар, ҳолатий йўқотишлар ва ҳ.к.) кўринишида бериладиган даромадларга бўлинади.


Умуман, корхона салоҳияти рақобатбардошлигини ўзгариши - бу унинг тижорат сирининг ўзагидир. Шунинг учун ҳам бундай баҳолашнинг энг муҳим ва батафсил усулларини корхона менежерлари сир тутишга ҳаракат қиладилар.


Етакчи индикаторларнинг аниқ миқдорлари ва уларни бошқариш стратегияси одатда корпорациялар учун махфий бўлади. Шунга қарамасдан бизнес бўйича ғарб адабиётларини кўриб чиқа туриб, бозорнинг ҳолати ва корпорацияларнинг иқтисодий ҳхатти-ҳаракатларини кузата туриб, энг аҳамиятли ва кўпроқ фойдаланиладиган стандартларни, корхоналар фаолияти натижалари ва ресурслари ҳаракатиниг улар рақобатбардошлиги негизида ётувчи индексларини ажратиш мумкин.

Корхонанинг рақобатбардошлик салоҳияти стандартлари иқтисодий ва ижтимоийларга бўлинади. Улар одатда синчиклаб танлаб олинади, улар етарлича кўп ёки нисбатан кам бўлиши мумкин. Бу ўтказилаётган тадқиқотнинг кенглигига боғлиқ. Бизнинг корхоналар салоҳиятининг иқтисодий рақобатбардошлигини баҳолашга имкон берувчи бешта индикаторлар мавжуд. Яъни: ашёвий ва ахборат ресурслари, иқтисодий кенглик, вақт, технологиялар, даромадлар даражасидан фойдаланишнинг самарадорлиги. Ушбу индикаторлардан келиб чиққан ҳолда корхона салоҳияти иқтисодий рақобатбардошлигини баҳолашнинг у ёки бу усулини танлаш мумкин.


Индикаторларнинг барчаси корхона салоҳияти рақобатбардошлигининг матрицасини ташкил қиладилар, унда танлаб олинган кўрсаткичларнинг нисбий миқдорлари ва улар фоизли-балли кўринишда акс эттирилади. Ушбу матрицани аниқ кўрсаткичлар билан тўлдириш осон иш эмас. У корхонада малакали ақлий марказни мавжуд бўлишини, рақиблар томонидан яширилган тижорат сирини қўшиш ва ўзиникини сақлаб қолиш, ҳамда ахборат манбаларини, шу жумладан хорижникини қўшимча ўрганиш ва улардан фойдаланишни тақазо қилади.


Ривожланган мамлакатларда – бу "олтин ёқачалар": маслаҳатчилар, менежерлар, олимлар, юристлар, тизим таҳлилчилари, ҳокимият ва ҳокимиятнинг парламент тузилмаларининг собиқ аъзолари ва бошқаларнинг оддий иши бўлса ҳам. Бундай ишсиз обрўли ва ўзини ҳурмат қилувчи фирма бизнесдаги узоқ муваффақиятга умид қилолмайди. Бундай ишнинг сифати ва ҳажми кўпроқ фирманинг иқтисодий салоҳиятига боғлиқ ва етарлича оддий шаклда бўлиши мумкин.





Download 395.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling