5- mavzu. Tashkilot xodimlarini boshqarish va korxona qudratini boshqarish
Ходим мослашиш жараёнида қуйидаги босқичлардан ўтади
Download 395.81 Kb.
|
5-лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мартабани бошқариш
- Ходимлардан фойдаланиш
- Ходимларни жой жойига қўйиш
Ходим мослашиш жараёнида қуйидаги босқичлардан ўтади:
-вазият билан танишиш; -мослашиш (кўникиш); -ассимилясиялаш (тўлиқ мослашиш); -идентификациялаш (шахсий мақсадларни жамоа мақсадлари билан тенглаштириш). Янги ходимни унинг фаолиятига оҳиста киритиш ва уни жамоанинг меҳнат ритмига киришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар – ортиқча юк тушиши, ахборотни етишмаслиги билан боғлик кўзда тутилмаган қийинчиликларни истесно қилиш керак. Бундан ташқари, мавжуд ходимларнинг даврий равишда баҳолашни ( ходимларнинг эгаллаган лавозимларига мослигини белгилаш учун) амалга ошириш мақсадга мувофиқдир, у қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: -уларнинг шахсий улушлари (меҳнат натижалари)ни баҳолаш; -бу ходимларнинг салоҳияти (бўлғуси даврдаги касбий имкониятлари)ни баҳолаш. Бунинг учун ходимларнинг кўрсатиб ўтилган баҳоларини ўз ичига олувчи мажмуавий баҳоси сифатида ходимларнинг аттестацияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Мартабани бошқариш – бу ходимни лавозимлар ёки иш жойлари иерархияси бўйича маълум вақт оралиғида, унинг мотивацияси, касбий маҳорати, тажрибаси, билимлари ва кўникмаларини шаклланиши, ҳамда корхона ривожланишининг талаблари, стратегияси ва режаларини ҳисобга олиш билан режали равишда ташкилий илгари силжитишдир. Ташкилотда мартабани режалаштириш билан ходимлар бўйича менежер, ходимларнинг ўзи, унинг бевосита раҳбари (линияли менежер) шуғулланиши мумкин. Ходимлардан фойдаланиш – бу ходимларнинг меҳнат салоҳиятини самаралироқ амалга ошириш учун шароитларни таъминлашга қаратилган тадбирлар мажмуасидир. Ходимларни жой жойига қўйиш – ходимлар таркибини таркибий бўлинмалар бўйича рационал тақсимлашдан иборат бўлади. У ишлаб чиқаришнинг ўзига хослиги, одамнинг психофизиологик сифатларини ишнинг мазмунига мос келишини ҳисобга олиш билан амалга оширилиши керак. Бунда иккита мақсад кўзланади: бўлинмаларнинг фаол ҳаракат қилувчи меҳнат жамоаларини шакллантириш ва ходимларни жой жойига қўйишнинг уларни ўсишига кўмаклашувчи истиқболлилиги. Ходимларни жой жойига қўйишда қуйидаги тамойилларга риоя қилиш зарур: ходимнинг шахсий сифатларини аниқ лавозимлар, ходимларнинг истиқболлилиги, ходимларни алмаштира олишлик талабларга мос келиши. Ходимлардан яхшироқ фойдаланишга ходимларнинг ротацияси, яъни уларни мунтазам равишда алмаштирилиши ҳам ёрдам беради. Ротацияда ишнинг характери тубдан ўзгариши мумкин, бу ҳолларда кенг кўламли малакага эга ходим, ишлаб чиқаришнинг раҳбари шаклланади. Aгар ходим қардош мутахассисликларнинг доирасига кирувчи бир неча иш жойларини ўзгартирса, унда ишлаб чиқаришнинг маълум участкасидаги чукур ва ҳар томонлама билимларга эга мутахассис шаклланади. Download 395.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling