5- mavzu. Tashkilot xodimlarini boshqarish va korxona qudratini boshqarish


Aхборотдан фойдаланишга асосланган ҳукмронлик


Download 395.81 Kb.
bet6/18
Sana17.06.2023
Hajmi395.81 Kb.
#1541731
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
5-лекция

Aхборотдан фойдаланишга асосланган ҳукмронлик
Бу ҳукмронлик олинган ахборот унинг эгасига керакли қарорларни қабул қилиш ва шу билан ҳукмронликни амалга оширишга имкон беради. Aхборот оқимларини тартибга солиш ва коммуникациявий тармоқ устидан назорат қилиш уни ҳукмрон қилади.

Ҳукмронликнинг ушбу шакллари раҳбарга қўл остидагилар ишини самарали ташкил қилишга ёрдам беради. Бу шакллардан норасмий етакчи ҳам ташкилот фаолиятига ҳалақит бериш учун фойдаланиши мумкин, буни менежер албатта ҳисобга олиши керак.


Шуни таъкидлаш керакки, кейинги йилларда раҳбарлар ва қўл остидагилар ўртасидаги билим даражаси ва молиявий таъминотдаги фарқлар бартараф қилинмоқда. Бундай шароитларда ҳукмронликни юқоридаги шаклларидан фойдаланиш борган сари қийинроқ бўлиб бормоқда. Энди раҳбар ижрочиларга таъсир кўрсатиш имконига эга бўлиш учун у ҳамкорлик қилиши керак.


Таъсир кўрсатишнинг ижрочини фаол ҳамкорлик қилишга ундаши мумкин бўлган иккита тури мавжуд: ишонтириш ва иштирок этиш.


Ишонтириш – бу ўз нуқтаи назарини самарали беришдир.
Ишонтириш йўли билан таъсир кўрсатувчи раҳбар ижрочига нима қилиш кераклигини айтмайди. У ижрочига нима қилиш кераклигини ҳавола қилгандек бўлади. Бу ҳолда раҳбар ижрочининг омилкорлигини тан олган, ижрочи эса раҳбар ҳукмронлигининг бир қисми унга ўтаётганлигини тушунади. Бунда раҳбар ишончни қозиниши керак. Раҳбар қўяётган мақсад ижрочилар қадриятлари тизимига зид бўлмаслиги керак.

Ишонтириш йўли билан таъсир кўрсатишнинг муҳим афзаллиги шундан иборатки, таъсир кўрсатилаётган одам ишни ундан талаб қилинаётганга қараганда яхшироқ ва каттароқ ҳажмда бажаради, чунки бу ҳаракатлар ўзининг шахсий эҳтиёжларини қаноатлантиради деб ҳисоблайди.


Ишонтириш йўли билан таъсир кўрсатишнинг кучсиз томони секин таъсир кўрсатиши ва ноаниқлигидир.

Шуни ёдда тутиш керакки, ишонтириш йўли билан таъсир кўрсата туриб, таъсир кўрсатиш ва ҳукмронликнинг бошқа шаклларидан воз кечиш керак эмас. Масалан, харизма фақат ишонтиришга кўмаклашади, чунки эшитувчи ўзини раҳбар билан тенглаштиришга интилади. Мукофотлар ёрдамида таъсир кўрсатиш ишонтиришни кучайтиради, раҳбарга ишончни оширади.


Ходимларни бошқарувда иштироқ этишлари (жалб қилинишлари) орқали раҳбар ижрочиларга ўз истаги ёки фикрини зўрлаб ўтказиш учун, ҳеч қандай ҳаракатлар қилмайди. Бунда таъсир шунинг учун муваффақиятга эга бўладики, одамлар уларнинг иштироқида шакллантирилган мақсад учун яхши ишлайдилар.


Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар ходимлар таклиф қилинаётган ўзгаришларнинг маҳокамасида иштирок этсалар, улар бу ўзгаришларга камроқ қаршилик қиладилар. Бу ҳам ишдан қаноатланиш ва меҳнат унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Aммо шуни назарда тутиш керакки, баъзи бир қўл остидагилар қаттиқ назорат қилинадиган авторитар вазиятларни афзал кўрадилар.


Ходимларнинг ташкилотлар бошқарувида иштироқ этиш шакллари ҳар хил бўлиши мумкин. Шу муносабат билан Ғарбнинг ривожланган мамлакатлари тажрибаси қизиқарлидир. Турли туман шаклларга қарамасдан иккита вариантни ажратиш мумкин. Конунчилик томонидан маълум ва кўпроқ Германияга хос бўлган иштироқ этиш тизими ва Буюк Британия учун хос бўлган ходимларнинг жамоавий шартномалар ва биргаликдаги маслаҳатлар асосида иштироқ этишлари тизими.


Ходимларнинг бошқарувда иштироқ этишлари тизими вакилликнинг таркиби бўйича ҳам фарқланадилар. Бу ёлланма ходимларнинг “соф” вакиллиги бўлиши мумкин, бунда тегишли идоралар фақат уларнинг вакилларидан ташкил топади. Иштирок этишнинг бундай тури, масалан, Германия, Испания, Португалия ва Греция учун хосдир.


Иштироқ этишнинг бошқа тури ёлланма ходимлар ва иш берувчиларнинг, қоидаги кўра, тенг ҳуқуқлилик асосидаги аралаш вакилликларига асосланадилар.


Учинчи тур – касаба уюшмали вакиллик. Бу ҳолда касаба уюшмалар нафақат ўзларининг аъзолари, балки корхонада банд бўлган барча ходимларнинг манфаатларини ифодалайдилар.


Умумий тан олинишига кўра, ишлаб чиқаришни бошқаришда ходимларни иштирок этиш тизими Германияда тўлароқ ривожланган ва у ерда қадимий анъаналарга эга. Корхоналар даражасидаги иштирок этиш тизимида ишлаб чиқариш кенгашларига алоҳида рол ажратилади, уларни ёлланма меҳнатнинг барча ходимлари касаба уюшмага тегишлилигидан қатъий назар сайлайди. Улар банд бўлганлар сони бештадан кам бўлмаган барча корхонадарда ташкил қилинади.


Ишлаб чиқариш кенгаши корхона томонидан меҳнат қонунчилиги, жамоавий шартномалар ва битимларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади. Ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва бўшатиш билан боғлиқ барча қарорлар улар билан мувоқлаштирилиши керак. Ишлаб чиқариш кенгаши иш вақти тартиби, таътилни тартибга солиш, нафақа билан таъминлашнинг ички тизими, тиббий хизмат кўрсатиш, техника хавфсизлиги бўйича тадбирлар ўтказишда иштирок этади ва бошқаларга тегишли бўлган қарорларни ҳам қабул қилади.

Бундан ташқари, йирик компанияларда кузатув кенгашлари ҳам мавжуд, уларга ёлланма ходимларнинг вакиллари ҳам киритилган. Бу кенгаш бошқарувни сайлайди, унинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва баъзи бир асосий, масалан, айрим ишлаб чиқаришларни ёпиш ёки аксинча, сармоя киритишга тегишли бўлган масалаларни ҳал қиладилар.





Download 395.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling