5- mavzu. Tashkilot xodimlarini boshqarish va korxona qudratini boshqarish


Ҳукмронликнинг қўйидаги турлари мавжуд


Download 395.81 Kb.
bet5/18
Sana17.06.2023
Hajmi395.81 Kb.
#1541731
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
5-лекция

Ҳукмронликнинг қўйидаги турлари мавжуд.
Мажбур қилишга асосланган ҳукмронлик
Ҳукмронликнинг бу тизими инсонпарвар эмас. Бу тизимдан фойдаланадиган ташкилотларда, қоидага кўра, меҳнат унумдорлиги юқори эмаслиги ва маҳсулот сифати пастлиги, ҳамда ходимларнинг ўз ишидан қоноатланмаслиги кузатилади.


Мукофотлашга асосланган ҳукмронлик.
Мукофот ваъда қилиш – бу одамларга таъсир кўрсатишнинг энг самарали усулларидан биридир. Ижрочи бу таъсирга қаршилик кўрсатмайди, чунки у раҳбарнинг истагини бажаргани учун мукофот олишига умид қилади, раҳбар унинг муҳим эҳтиёжини қаноатлантириши мумкинлигига ишонади. Aммо амалда ресурслар чекланганлиги учун раҳбар ҳамма вақт ҳам ўз ходимларини мукофотлай олмайди. Шунингдек, пул ёки юқори лавозим ҳамма вақт ҳам инсонда таассурот қолдиравермайди.


Экспертли ҳукмронлик.
Ижрочи раҳбар ушбу лойиҳа ҳақида ва муаммони ҳал қилиш учун махсус билимларга эгалиги ва унинг эҳтиёжини қаноатлантира олиши мумкинлигига ишонч билан қарайди. Бу ҳолда ижрочи онгли равишда бўйсунишга қарор қилади.


Намуна ёки харизмага асосланган ҳукмронлик.
Бу ҳуқмронлик етакчининг шахсий сифатлари ёки қобилиятларига асосланади. Раҳбарнинг шахсий сифатлари шунчалик ўзига жалб қиладики, ижрочи ҳам шундай бўлишни истайди.


Қонуний ҳукмронлик
Ижрочи, раҳбарнинг у бажариши керак бўлган бўйрукни бериш ҳуқуқига эгалигини билади. У буйруқни ижро этади, чунки бўйсуниш унинг эҳтиёжларини қаноатлантирилишига олиб келишига умид қилади. Шунинг учун қонуний ҳуқмронликни кўпинча анъанавий деб атайдилар. Бунинг устига рағбатлантириш ва жазолаш имконияти раҳбарнинг буйруқ бериш имкониятини мустаҳкамлайди.


Ресурсларга эгалик қилишга асосланган ҳукмронлик
Ҳар бир ташкилот ва бўлинма ресурсларга муҳтож бўлади. Ресурсларни ола билишликни тартибга солиш ҳукмронлик манбасини ташкил қилади. Ташкилотни тегишли даражаларидаги раҳбарларга чекланган ресурсларни назорат қилиш ва шу билан ўз ҳукмронлигини мустаҳқамлаш имкони берилади.



Download 395.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling