5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

Қисқа хулосалар 
Саноат маркетингининг истеъмол маркетингидан асосий фарқи 
харидор ва сотувчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар характеридан 
иборат. «Харидор-сотувчи» муносабатларининг муҳим жиҳати 
шундаки, B2B соҳасида сотув стратегияси ва маркетинг муайян 
ташкилотлар ѐки нисбатан кичик буюртмачилар гуруҳларига 
йўналтирилади. Стратегик вазифаларни ҳал қилиш учун саноат 
маркетинги кенг маънода бозорлар ѐки маҳсулотларга эмас, балки 
харидор ва сотувчи ўртасидаги муносабатларга қаратилган бўлиши 
муҳим аҳамият касб этади. 
Саноат маркетингида «харидор-сотувчи» муносабатлари харид 
ҳақида қарор қабул қилиш жараѐнида шаклланади ва сотув, битим 
тузиш, сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ва такрорий буюртмалар 
ҳақидаги музокаралар давомида қўллаб-қувватланади.
Харидор ва савдо вакили ўртасидаги ўзаро алоқалар характери 
асосан харид вазиятининг тури (янги вазифаларни ҳал қилиш учун 
харид, ўзгаришларсиз такрорий харид ѐки ўзгаришлар билан 
такрорий харид) ва харид ҳақида қарор қабул қилиш жараѐни 
босқичига (харид зарурлигини англаб етиш, зарур маҳсулот 
спецификацияси, тавсифномаси ва миқдорини аниқлаш) боғлиқ 
бўлади. 
Саноат маркетологи тўртта асосий таъсир усуллари – 
ишонтириш, муроса, савдолашиш ва музокаралар ѐрдамида 
потенциал мижозларни харидни амалга оширишга ишонтиради ва 
харид ҳажмини ошириш мақсадида мавжуд мижозлар содиқлигини 
шакллантиради.
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Савдо вакилининг чегарачи ролини тушунтиринг. 


64 
2. Таъминотчини стратегик танлашда нималарга эътибор бериш 
зарур? 
3. Потенциал мижозларга таъсир этиш усулларига нималар 
киради? 
4. Яқинлик тамойили, ѐки ўзаро битимларнинг моҳиятини 
тушунтиринг. 
5. Мижозларнинг мижозлари билан муносабатларни ўрнатиш 
зарурияти нимадан иборат? 
6. Ўзаро муносабатларни шакллантиришда сервис хизматлари 
кўрсатишнинг ўрнини тушунтиринг. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling