5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
3.6. Сервис хизматлари кўрсатиш 
 
Саноат 
маҳсулоти 
таъминотчи 
ва 
мижоз 
ўртасида 
муносабатларнинг йиғиндиси сифатида таърифланади. Таклиф 
этилаѐтган сервис хизматлари мижоз билан муносабатларда умумий 
қиймат яратиб, асосий табиий маҳсулотни тўлдириб туради. 
Хизматлар тақдим этишда таъминотчи-ташкилотнинг кўплаб 
ходимлари 
ва 
бўлимлари, 
жумладан, 
ишлаб 
чиқариш, 
конструкторлик, транспорт ва реклама бўлими, «буюртмага» 
лойиҳалаш бўлими, сотувни рағбатлантириш бўлими, кредитлаш 
бўлими ва таъмирлаш хизмати иштирок этиши мумкин. Саноат савдо 
вакилининг асосий мажбуриятларидан бири – мижозлар билан ўзаро 
алоқалар жараѐнида барча иштирок этувчи шахсларнинг ролини 
режалаштириш ва мувофиқлаштириш ҳисобланади. Маркетологнинг 
асосий вазифаларидан бири эса – турли элементларни ҳар томонлама 
маркетинг стратегиясига интеграциялаш саналади.
Кўплаб саноат маркетологлари учун хизматларни пакетлаш 
тобора муҳим масалага айланиб бормоқда. Мутахассислар базавий 
товар таклифига қайси хизматларни киритиш, қайсиларини эса 


60 
алоҳида таклиф этиш (ва уларга алоҳида нарх белгилаш) 
лозимлигини белгилаши лозим. Бу мураккаб муаммо илдизлари 
фирманинг бизнес-стратегиясига ва унинг бозорда жойлашувига 
бориб тақалади. Ўзини тўлиқ хизматлар пакети таклиф этувчи 
компания сифатида ҳисоблайдиган фирма мижозда тўлиқ хизматлар 
пакети тақдим этиш учун харажатлар қоплашни таъминлайдиган 
етарли даражадаги юқори нархни оқлайдиган энг катта қиймат 
ҳиссини яратиши лозим. 
Ва аксинча, уларнинг мижоз учун қиймат таклифи фақат зарур 
хизматларни арзон нархларда тақдим этишдан иборат бўлган бозор 
қатнашчилари ҳам бор. Мушкуллик шундаки, ўзининг савдо 
таклифини хизматлар ҳисобига дифференциация қиладиган компания 
бу хизматлар харажатларини қоплаш учун жуда қиммат нархлар 
таклиф этиб, рақобатбардош бўлмай қолиш рискини аниқлаши 
мумкин. Айниқса, фирма учун унинг асосий рақобат рақобатчилари – 
маркетинг, идора қилиш ва илмий-тадқиқотчилик ишлари каби 
қўшимча функцияларга анча камроқ ресурс сарфлайдиган, кичик 
ихтисослашган компаниялар бўлган ҳолат хавфлидир. 
Сервис хизмати кўрсатиш турли таркибий қисмларининг 
аҳамияти мижоз билан муносабатлар характери, маҳсулот тури ва 
унинг ҳаѐтийлик даври босқичига қараб ўзгаради. Сервис 
даражасининг етарли эмаслиги маркетинг дастури самарадорлигини 
пасайтириши, тақдим этилаѐтган хизматлар ортиқчалиги эса кучли 
рақобат шароитларида харажатлар катталиги ва фойда бўлмаслигига 
олиб келиши мумкин. Бошқа томондан, ишончли ва жалб этувчан 
хизматлар пакети маҳсулот дифференциацияси ва бозорни 
сегментлашда асосий элементга айланиши мумкин, бу эса 
компанияни агрессив нарх рақобатидан ҳимоя қилади. 
Мижоз учун риск даражаси юқори эканлиги билан боғлиқ, 
ҳақиқатда янги маҳсулотларни бозорга чиқаришда техник хизмат 
кўрсатиш ва фойдаланишда ѐрдам бериш маркетинг-микснинг муҳим 
таркибий қисмлари бўлиши мумкин. Кўпинча янги саноат 
маҳсулотини муваффақият билан илгари суришда мижоз билан 
биргаликда бажарилган техник ишланмаларнинг ижобий натижалари 


61 
муҳим роль ўйнайди, улар янги маҳсулот потенциал мижозлар учун 
наф билан фойдаланилиши мумкинлигини кўрсатади. Бунда унинг 
муҳим техник хусусиятларини ҳам, иқтисодий қимматини ҳам 
намойиш этиш лозим. Одатда бу фақат лаборатория синовларида 
эмас, балки ишчи шароитларда ҳам муваффақият билан қўллашни 
назарда тутади. Янги материал, жараѐн, деталь ѐки асбоб-ускуналар 
элементининг реал иқтисодий қиймати реал ишчи вазиятларга 
максимал даражада яқинлаштирилган шароитларда аниқланиши 
мумкин. 
Асбоб-ускуналар элементларини ишлаб чиқишда харидор ва 
сотувчининг техник ҳамкорлиги ушбу элементларни ўз ичига 
оладиган тизим яратишга ва конструкцияни такомиллаштиришга 
хизмат қилиши мумкин. Деталлар ва материаллар сотишда, маҳсулот 
ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришнинг мижоз усуллари билан 
биргаликда ҳамкорлик дастурларидан фойдаланиш керак. 
Таъминотчининг ишончлилиги ва техник саводлилиги унинг 
товар таклифининг жуда муҳим элементларидир. Маҳсулот ишлаб 
чиқиш ва ишлаб чиқариш жараѐнлари одатда мижоз учун муайян 
қимматга эга эканлиги сабабли у мазкур ишга сармоя қилинган 
маблағларни ҳимоя қилишдан манфаатдор бўлади. Кўриниб 
турибдики, таъминотчи ва унинг алоҳида ходимлари билан ишонч 
асосида муносабатлар зарур. Бундан ташқари, лойиҳа натижаларидан 
биргаликда фойдаланиш бўйича маълум шартнома мажбуриятлари 
ишлаб чиқиш мумкин. Бу патентларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. 
Мижоз таъминотчи билан биргаликда ишлаб чиқилган деталлар, 
материаллар ѐки жараѐнлардан белгиланган муддат давомида 
эксклюзив фойдаланиш ҳуқуқини сўраши мумкин. Кўпинча 
мижознинг ўзи бундай ишланмалар ташаббуси билан чиқиши мумкин 
– ѐки концепция таклиф этади, ѐки таъминотчига синов 
намуналарини ишлаб чиқариш учун тақдим этади. Демак, 
тушунмовчиликлар ва юридик муаммолар юзага келишига йўл 
қўймаслик учун иккала томоннинг мажбуриятлари имкон қадар 
батафсилроқ ифодаланган бўлиши лозим. 


62 
Етук бозорларда талаб ўсувчи ѐки барқарор бўлиши мумкин, 
лекин агар таъминотчилар ўхшаш маҳсулотлар таклиф этадиган 
бўлса, рақобат кучли бўлади. Етук бозорларда сервис хизматлари 
кўрсатишнинг асосий элементлари – етказиб бериш, деярли 
сезилмайдиган техник такомиллаштириш ва сотув жойида осонлик 
билан олиш мумкин бўлган қўллаб-қувватлаш. Агар маҳсулот бир 
нечта таъминотчи томонидан рақобатбардош нархлар бўйича таклиф 
этиладиган бўлса, очиқликдаги фарқ, маҳсулот сифати ва техник 
хизмат кўрсатишдаги кичик устунликлар таъминотчи товар 
таклифининг жуда муҳи фарқига айланади. Мижозлар учун – 
текширилмаган таъминотчилар билан ишлашда – бозордаги 
ноаниқлик ҳам, битим тузишдаги ноаниқлик ҳам жуда юқори бўлиши 
мумкин. 
Сервис хизмати кўрсатиш даражаси анъанавий таклиф 
этиладиган маҳсулотлар бозорида кўпинча мижознинг сервис 
хизмати географик жойлашуви билан белгиланади. Етук маҳсулотлар 
билан боғлиқ ҳолатда сервис ташкилоти хизматларнинг ҳамма жойда 
очиқ бўлишини таъминлаш учун етарли даражада ривожланган 
бўлиши лозим бўлган сотув тармоғининг таркибий қисми бўлиши 
мумкин. 
Асбоб-ускуналарни сотишда сервис хизмати кўрсатишнинг 
муҳим элементларига уларни ўрнатиш, эксплуатация қилиш 
ватаъмирлаш, шунингдек, захира бутловчи қисмлар ва эҳтиѐт 
қисмлар мавжудлиги ҳисобланади. Деталлар ва сарфланадиган 
материаллар учун хизмат кўрсатишнинг асосий жиҳатлари – 
материаллар мавжудлиги ва улардан ишлаб чиқариш вазифаларини 
ҳал қилиш учун фойдаланишда кўмаклашиш ҳисобланади. Етказиб 
бериш мижозлар товар захираларини сақлаш харажатларини 
қисқартириш учун уларни омборда кичик ҳажмда сақлашни афзал 
кўрадиган ҳолларда жуда пухта режалаштирилган бўлиши лозим. 
Бундай вазиятда товар захиралари белгиланган даражасини қўллаб-
қувватлаш учун мажбурият таъминотчи зиммасига ѐтади. Жуда 
йирик мижозлар учун деталлар ва материаллар таъминотчилари 
мижознинг ишлаб чиқариш қувватлари яқинида дистрибуция 


63 
марказлари ѐки ишлаб чиқариш биноларини қуриши лозим. 
Буларнинг барчаси харидор ва сотувчи ўртасида шартнома 
мажбуриятлари ва узоқ муддатли шартнома муносабатларини 
ўрнатишни талаб қилади. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling