5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


 Мижозларнинг мижозлари билан муносабатлар


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
3.5. Мижозларнинг мижозлари билан муносабатлар 
 
Бозорга янги маҳсулот чиқаришда саноат маркетологи мақсадли 
харидорнинг мижозларига таъсир кўрсатиш заруратига дуч келади. 
Масалан, ўз маҳсулотларини музқаймоқ ишлаб чиқарувчиларга 
сотувчи картон қутилар ишлаб чиқарувчи ўзининг янги қутиларини 
чакана савдогарларга ва ҳатто истеъмолчиларга реклама қилиб, 
музқаймоқ ишлаб чиқарувчини айнан шу қутиларни харид қилишга 
кўндириш зарур деб ҳисоблаши мумкин. Худди шу тарзда авиацион 
двигатель ишлаб чиқарувчилар одатда ўз маркетинг акцияларини 
самолет харидорларига (масалан, авиакомпанияларга қаратади), бу 
двигателлар ўрнатиладиган самолет ишлаб чиқарувчиларга эмас. 
Бунда асосий вазифа авиакомпанияни у самолет ишлаб чиқарувчига 
буюртма беришидан олдин маълум бир двигатель танлашга 
кўндиришдан иборат. 
Саноат маркетинги мураккабликларидан бири маҳсулотни 
мижознинг мижозларига сотиш ва шу тариқа ўз мижозларининг 
рақобатчисига айланиш зарурати ҳисобланади. Маҳсулотларни ОЕМ-
ишлаб чиқарувчиларга ҳам, якуний фойдаланувчларга ҳам сотадиган 
ҳар қандай бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи бундай икки мушкул 
имкониятидан бирини танлашдан бошқа илож йўқ ҳолатга тушиб 
қолади. Масалан, Cummins Engine компанияси бир вақтнинг ўзида 
General Motors учун дизелли двигатель етказиб берувчи ва General 
Motors бўлинмаларидан бири - Detroit Diesel учун асосий рақобатчи 
саналади. Шундай экан, General Motors компаниясидан юк машинаси 
харид қилар экан, харидор икки ишлаб чиқарувчидан бирининг 
двигателига буюртма бериши мумкин. 


59 
Айрим ҳолатларда мижоз таъминотчи унга ўз маҳсулотини 
истеъмолчилар ўртасида илгари суришга ѐрдам беришини кутади. 
Бошқа ҳолатларда бундай стратегиялар, айниқса, агарда бу яширин 
равишда қилинадиган бўлса, мижознинг ўз мижозлари билан 
муносабатларига аралашув сифатида кўриб чиқилиши мумкин. 
Бундай маркетинг фаолияти диққат билан режалаштирилган ва мижоз 
билан биргаликда тузатишлар мувофиқлаштириладиган ҳолатда энг 
самарали бўлади. Савдо вакилидан сезиларли вақт харажатлари, 
реклама фаоллиги ва техник хизмат кўрсатишни талаб қиладиган 
бундай ҳаракатлар характери кўпинча музокаралар предметига 
айланади. 
Музокаралар 
унумли 
бўлиши 
учун 
мижознинг 
мижозларига таъсир кўрсатиш дастури мақсадлари борасида 
келишувга келиш лозим – шу тариқа иккала томон саъй-ҳисоботлар 
натижасида қандай фойда олишини кўриши мумкин. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling