5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
Саноат маркетингида коммуникацион микс
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
10.3. Саноат маркетингида коммуникацион микс Маркетинг коммуникациялари стратегиясини ишлаб чиқишга комплексли ѐндашув турли коммуникация воситалари турли афзалликларга эга эканлиги ва маълум бир тарзда ўзаро уйғунлашуви тан олинишига асосланади. Шу сабабли коммуникация стратегиясини ишлаб чиқувчи илгари суриш воситаларининг энг самарали комплексини таклиф этиш учун бу ўзаро алоқаларнинг барча жиҳатларини ўрганиши лозим. Микс бу – уни ташкил қиладиган таркибий қисмларнинг оддий йиғиндиси эмас, балки у синергетик самарага эришиш имконини беради, шу сабабли у диққат билан режалаштирилиши ва бошқарилиши лозим. Қарор қабул қилиш 159 жараѐни ўзига хосликлари ва харидор хулқ-атворини (айниқса, унга коммуникациялар таъсири характерини) билиш маркетинг коммуникацияларини тузишга ѐндашувнинг зарурий тавсифномаси ҳисобланади. Бюджет ҳажмини ҳисобга олган ҳолда коммуникация элементларининг оптимал комплекси элементларнинг ҳар бири учун берилган жавоб энг юқори кўрсаткичи бир хил (фоиз нисбатида) бўлган комплекс ҳисобланади. Савдо ҳаракатларини тақсимлашда бўлгани каби, коммуникация стратегиясини ишлаб чиқувчи мижозлар ҳар бир коммуникация воситасига қандай жавоб қайтаришини билиши зарур. Боғлиқ бўлган ўзгарувчи сифатида хабардорлик даражаси, маҳсулотга муносабат ѐки сотув ҳажмидан фойдаланиш мумкин. Шахссиз ахборот манбалари янги маҳсулот қабул қилиш жараѐнининг илк босқичларида муҳимроқ бўлади, шахсий ахборот манбалари эса маҳсулотни баҳолаш, синаб кўриш ва қабул қилиш босқичларида муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқотларнинг натижалари бир нечта муҳим бошқарув хулосаларини чиқаришга имкон беради. Биринчидан, айнан муайян вазифаларга ва харид ҳақида қарор қабул қилиш жараѐнининг муайян босқичларининг ўзига хосликларига мослаштирилган коммуникацион миксни ишлаб чиқиш муҳимлиги яққол кўриниб турибди. Иккинчидан, шахссиз тижорат манбалари харидорни мавжуд маҳсулотлар ҳақида оддийгина хабардор қилишдан кўра муҳимроқ роль ўйнаши тахмин қилинади. Учинчидан, тадқиқот натижалари қабул қилинадиган риск ва мижоз компаниянинг ҳажми каби мезонлар бўйича бозорни сегментлаш қийматини кўрсатади. Бошқа томондан, тадқиқот натижалари жараѐннинг барча босқичларида нотижорат шахсий манбалар муҳимлигини намойиш этади. Бу паблисити ѐрдамида ижобий характерли ахборот тарқатиш ва қониқтирилган мижозлар сонини ошириш катта дивиденд олиб келиши мумкинлигини назарда тутади. Ниҳоят, савдо воситачисининг харидорга қарор қабул қилиш жараѐнида таъсири |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling