5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

Концентрацияланган маркетинг - бутун маркетинг фаолиятини 
алоҳида, диққат билан танлаб олинган сегментга қаратишни назарда 
тутади.
Маркетинг дастури – белгиланган корпоратив ва бизнес-
вазифаларга (бозор улуши, сотув ҳажми, инвестициялар қайтими ва 
ҳ.к.ни ошириш) эришиш режаси. 
Маркетинг аудити – компания маркетинг фаолиятини деталли
ҳар томонлама таҳлил қилишдир. 
Маҳсулотни бозорда синаб кўриш – янги маҳсулот ишлаб 
чиқиш жараѐнининг ахборот тўплашга алоқадор қисмидир, у турли 
маҳсулот вариантларини дала ва лаборатория шароитларида кейинги 
баҳолашни назарда тутади. 
Маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври – вақт ўтиши билан стандарт 
маҳсулот фойдаси ва сотув ҳажмининг қандай ўзгаришини 
тавсифлайдиган концепция. 
Миқѐс самараси – ишлаб чиқариш ва харидлар ҳажми ва ўлчами 
билан асосланадиган тежамкорликдир.


220 
Музокаралар – харидор учун ҳам, сотувчи учун ҳам ўзаро 
алоқалар қийматини максималлаштиришни мақсад қилиб қўйган 
жараѐндир.
Нархга оид дискриминация – турли мижозларга турлича нарх 
таклиф этиш. 
ОЕМ-ишлаб чиқарувчи (Original Equipment Manufacturer) – 
бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг бутловчи деталларидан фойдаланиб, 
комплектли жиҳозлар чиқарадиган ишлаб чиқарувчи. 
Олигополия –нисбатан кам сонли сотувчилар мавжуд бўлган ва 
уларнинг ҳар бири маҳсулот нархига таъсир кўрсата оладиган бозор 
ҳолати.
Позициялаштириш 
– 
компанияни 
рақобатчилардан 
фарқлантирувчи компания имиджини ва қадрият таклифини яратиш 
ходисаси 
Перцептив бузиб кўрсатиш – ҳар бир қатнашчи уни аввалги 
тажрибалар ва ўз эътиқодларига «мослаштириш» учун ахборотни 
бузиб кўрсатадиган даражадир.
Савдолашиш – мақсадга эришишга йўналтирилган стратегик 
ўзаро алоқа, икки ѐки ундан ортиқ томоннинг ўзаро боғлиқ хулқ-
атвори бўлиб, ҳар бир томоннинг танлови нариги томон 
ҳаракатларини баҳолашга боғлиқ эканлигини назарда тутади.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling