6-мавзу. Махсус фанлар (педагогика) БЎйича дарсларни режалаштириш. (4 Соат)


Download 185.6 Kb.
bet4/8
Sana17.06.2023
Hajmi185.6 Kb.
#1553594
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6 (1)

Амалий машғулотларидан кўзда тутилган мақсад - талабаларда техникавий объэктларни янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган амалий кўникма ҳамда малакалар ҳосил қилишдир.
Махсус фанлар бўйича тажриба ва амалий машғулотлар бевосита ишлаб
чиқариш характерига эга эмас. Улардан кўзланган ягона мақсад – талабаларга мазмуни жиҳатидан умумкасбий ва махсус фанлар билан боғлиқ бўлган технологик жараёнлар, техникавий ҳодисалар, умумий қонуниятлар, амалий қоидалар, техникавий талаблар ва шу кабиларни амалда ўргатишдир. Тажриба-амалий машғулотлар давомида талабалар ўзларидаги мавжуд билимларни чуқурлаштирадилар, мустаҳкамлайдилар, кенгайтирадилар ва бу билимларни амалда тадбиқ этишга ўрганадилар, бу эса уларда касбий малакаларни ошириш учун зарурдир.
Ўқув жараёниида тажриба ва амалий машғулотлар “соф ҳолда” қўлланилмайди. Улар ўқув дастурларига тажриба-амалий машғулотлар тарзида киритилган. Ўз вазифаси, ўқув жараёнида тутган ўрни жиҳатидан умумкасбий ва ихтисослик фанлар бўйича бажариладиган тажриба-амалий ишлар назарий таълим билан ишлаб
чиқариш орасида оралиқ вазиятни эгаллайди, ҳамда малакали мутахассислар
тайёрлашнинг бу икки томонини ўзаро боғлашнинг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Бу боғланиш тажриба-амалий ишлар рукни ва мазмунини аниқлашда, тажриба-амалий ишлар жараёнида талабалар олган уқувларни ишлаб чиқиш жараёнида татбиқ этиш ва кенгайтиришда, уларни ўтказиш методлари ҳамда методик усулларини уйғунлаштиришда намоён бўлади.
8.2. Тажриба-амалий машғулот турлари.
Тажриба-амалий машғулотларни мазмуни ва ташкил этиш характерига кўра
қўйидаги турларга ажратилади. Тажриба-амалий машғулотларни уларнинг характери жиҳатидан миқдорий (миқдорга боғлиқ бўлган) ва сифатий (сифатга боғлиқ бўлган) ишларга бўлиш мумкин.
8.2.1.Миқдорий ва сифатий тажриба-амалий машғулотлар.
Миқдорий тажриба-амалий машғулотлар аниқ ўлчашлар, ҳисоблаб чиқаришлар, ҳисоблар билан боғлиқ. Уларнинг натижалари текширилаётган объэкт ёки ҳодисалардаги миқдорий боғланишларни очиб берувчи муайян катталик билан ифодаланади. Миқдорий тажриба-амалий машғулотларга қуйидагилар мисол бўла олади: майдаланган тупроқнинг сифат кўрсаткичларин аниқлаш; экиш машиналарида
уруғ сарфини аниқлаш; култиватор ишчи органларини созлаш ва ҳоказо.
Сифатий тажриба-амалий машғулотлар давомида талабалар хулосалар қиладилар, қонуниятларни аниқлайдилар, билимларини чуқурлаштирадилар; уларда зарур кўникмалар ҳосил бўлади. Сифатий тажриба-амалий машғулотларга қуйидагилар мисол бўла олади: металларни чўзилашга синаш; бажариладиган ишнииг турига қараб
кескичлар танлаш; ҳар хил дастгоҳлар ва машиналарнинг тузилишини ўрганиш ва хоказо.

Download 185.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling